Latest news

13:20Мальдини "Аталанта"га ўтди  0 12:54"Милан" футболчиси АПЛ топ клубига ўтиш борасида қарор чиқарди  1 12:21Туркия клуби Кристантега қизиқмоқда. "Рома" хавбеки Раньерининг режаларига мос тушмаяпти  0 11:57"Интер" "Рома" футболчисини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олди  1 11:26"Сурхон" спорт директори Рустам Қурбонбоев: "Қуръани омадли ёки омадсизга ажратиш ноўрин бўлади"  2 11:00Баҳром Ҳайдаров: «Жамоамиз янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Худо хоҳласа, янги мавсумни яхши натижа билан бошлаймиз»  4 10:06Ёшларимиз Хитой U-20 термасига қарши баҳс олиб боради  2 09:43Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси «Хоразм» билан шартнома тузди  0 09:35Аморимнинг «Манчестер Юнайтед»даги илк трансфери ким бўлиши аниқ  3 09:02Кечаги кутилмаган мағлубиятдан сўнг Анчелотти нималар деди?  37 08:34«Бухоро» Туркиядаги йиғиннинг илк ўртоқлик учрашувида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 08:03Нидерландия футболида можаро. Ван Перси жамоаси рақиб 12 киши бўлиб майдонда ҳаракат қилган баҳснинг сўнгги дақиқаларида гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан бой берди  3 07:35«Қийинчиликка қарамай, тайёрланиш ва курашиш керак» – Вадим Абрамов қуръа ва старт ҳақида  3 03:00Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Эспаньол"га мағлуб бўлди, "Атлетико" билан орадаги фарқ — бир очко  115 01:58Назорат учрашуви. "Бунёдкор" Косово жамоасидан устун келди  1

"Навбаҳор" ҳимоячиси: "Менинг қайси футболчидан кам жойим бор, билмайман" News

"Навбаҳор" ҳимоячиси: "Менинг қайси футболчидан кам жойим бор, билмайман"

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси жорий мавсум аввалида таркибини бир нечта футболчилар билан кучайтириб олганди.

Биринчи давра давомида янги келган футболчиларнинг аксариятига ўйин амалиёти берилган бўлса, яна айримлари ҳамон захирада имконият кутмоқда. Ўтган мавсум "Андижон"да тўп тепган ҳимоячи Хушнудбек Авилов бу йил "Навбаҳор" сафида битта баҳсда майдонга тушди. Давралар оралиғида "Андижон"га қайтиши кутилган ҳимоячи мавсумни "лочинлар" билан тугатиб қўйишни лозим топди. Футболчи билан суҳбат давомида амалиётсиз қолиб кетаётгани, жамоасини ўзгартирмагани ва бошқа саволларга жавоб олдик. 

-  Мавсум бошида катта ниятлар билан "Навбаҳор"га кўчиб ўтган эдингиз. Очиғи "Андижон"даги яхши спорт формасидан кейин бундай тарзда захирада қолиб кетишни ўйлаганмидингиз? Мана мавсум ўртасидамиз, афсусланиш, ачиниш ҳиссиётлари бўлдими?

-  Тўғри айтдингиз. "Навбаҳор"га катта мақсадлар билан келгандим. Лекин захирада ўтириб қолмоқдаман. Бошида раҳбарият ўйин амалиёти бўлади, деганди. Кўриб турганингиздек акси кузатиляпти. "Навбаҳор"га ўтганимдан ҳеч қачон афсусланмайман. Бу менга келажакка сабоқ бўлди, дея оламан. 

- Ёзда "Андижон" жиддий қизиқиш билдирган экан. Ўша пайт жамоа тажрибали ҳимоячига эҳтиёж сезаётганди. Клубнинг молиявий таклифи сизни қониқтирмадими ёки бошқа сабаблар ҳам борми? 

- Ҳа, "Андижон" қаттиқ қизиқди. Аммо Самвел Вячеславович қўйиб юбормади. "Андижон"га борганимда ҳам пул учун эмас, ўйин амалиётига эга бўлиш учун борар эдим. Афсуски, бу амалга ошгани йўқ. 

- Мураббийлар билан клубдаги ҳолатингиз ҳақида гаплашиб олдингизми?

- Самвел Вячеславович билан гаплашиб олганман. Ушбу мураббий қўл остида 6 йил тўп тепганман. Менга албатта имконият бераман, деганди. Ҳозирча сабр қилиб кутмоқдаман. 

- Балки жамоа танлашда адашгандирсиз? Футболчи учун танлов кўп нарсани ҳал қилиб бериши мумкин...

-  Фикрингиз тўғри. Футболда жамоа танлаш муҳим. Бугунги кунда кўп нарсаларни ўйламоқдаман. Аниқроғи ишонч билдиришларини. Қайси футболчидан кам жойим бор билмайман. Майдонга туширишса ўзимни кўрсатаман. 

- Афтидан вазият шундай давом этса қишда сизни бошқа бир клубда кўришимиз мумкинми?

- Шартномам йил якунида тугайди. Катта эҳтимол билан насиб қилса легионерга айланишим мумкин. 

- "Навбаҳор" иккинчи даврани кўтаринки руҳда ўтказмоқда. Жамоанинг ўйинида тартиб юзага келди. Натижалар ҳам секин-аста ижобий кўриниш олмоқда. Бу Самвел Бабаяннинг келиши билан боғлиқми? Жамоа ниҳоят мураббийга ёлчигандек...

- Албатта. Самвел Вячеславович келгач натижалар ҳам яхшиланмоқда. "Навбаҳор"га айнан шундай мураббий керак эди. Биласизми, жамоа раҳбари Отабек ака ҳам  катта ёрдам бермоқда. Молиявий томондан, ҳар томонлама шароит яратиб берганлар. Худо хоҳласа кучли учликка кира оламиз. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика