Latest news

21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  1 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  3 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1

"Навбаҳор": Гарвиш кетди, Чой тиббий кўрикдан ўта олмади News

"Навбаҳор": Гарвиш кетди, Чой тиббий кўрикдан ўта олмади

"Навбаҳор" чемпионатга тайёргарлинининг сўнгги босқичи давом этмоқда.

2 мартдан яна машғулотларга киришган футболчиларимиз қайта таъмирлашдан кейин фойдаланишга топширилган клуб қароргоҳда истиқомат қилишмоқда. Футболчиларимиз кунига бир маҳалдан шуғулланишмоқда. Жамоага таклиф этилган украиналик Гавриш мураббийларга манзур бўлмаганлиги сабабли жавоб берилганди. Жанубий кореялик Чой эса тиббий кўрикдан ўта олмади. Футболчи иккинчи бор тиббий кўрикдан ўтади, агар барчаси яхши бўлса у жамоада қолади.

Ушбу футболчиларнинг ўрнини тўлдириш мақсадида жамоага Украинадан ярим ҳимоячи Владислав Павленко таклиф этилди. Ушбу футболчи 3 март куни юртимизга етиб келди. Бугун дастлабки машғулотда қатнашади. Клубимиз расмийлари кеча ПФЛдан рўйхатдан ўтиш ишларини якунлашди. Рўйхатга Павленко ҳам киритилди. Футболчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтиб, мураббийларда ижобий таасурот қолдирса "Навбаҳор"да қолади.

Шунингдек, яқиндагина сафга қўшилган Александр Корнийчук ҳам жамоамиз сафида рўйхатдан ўтказилди. Дастлабки тиббий кўрикдан ўта олмаган Санжар Асқаралиевга ҳам майдонга тушишга рухсат берилди.

Мухлисларимизга яна бир янгиликни айтиб ўтмоқчимиз. Жамоамиз аъзолари жорий йилги мавсумда Jako фирмаси либосларидан фойдаланишади. Бугун жамоамиз аъзолари киядиган либослар тайёр бўлди.

Бу йилги мавсумда футбочиларимиз кўк ва сариқ ранги футболкаларда ҳаракат қилишади.



"Навбаҳор" клуби матбуот хизмати

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика