Latest news

13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  0 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  0 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  0 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  1 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  2 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  2 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  2 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  4 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  8

"Навбаҳор": Эртага “Андижон” билан ўйнаймиз News

"Навбаҳор": Эртага “Андижон” билан ўйнаймиз

Эртага «Навбаҳор» Андижонда «Андижон» жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Бахтиёр Ашурматов бош мураббий этиб тайинлангач, жамоанинг тайёргарлик режасига ҳам айрим ўзгартиришлар киритилди. Наманганда давом этаётган машғулотлар якунига етгач, “Навбаҳор” 6 мартга қадар пойтахтимизда ҳозирлик кўради. Уч босқичдан иборат бўлган йиғинлар пайтида бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиш ҳам режалаштирилган. Шунингдек, ПФЛ кубогида қатнашиш ҳам кўзда тутилмоқда. Жамоанинг пойтахтидаги йиғини чоғида таркибга янги ўйинчиларни жалб этиш ҳам кўзда тутилган.

Айни пайтда мураббийлар йиғинда иштирок этаётган футболчиларни саралашмоқда. Шу сабабдан айримларга жавоб берилмоқда. Ҳафта бошида дарвозабон Алишер Аҳмедов ва Вадим Любинскийларга жавоб берилганди. Куни кеча Собит Воҳидов, Жавлон Холмирзаев, Мурод Раҳмонов каби футболчиларга ҳам бошқа жамоа қидириш тавсия қилинди. Ўз навбатида таркибга янги ўйинчилар ҳам жалб этилишмоқда.

Йиғин якунига қадар кўрикдан ўтаётган бир гуруҳ футболчиларга ҳам жавоб берилиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Хусусан 2013 йилги мавсум биринчи ярмида “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган Маҳсуд Ҳайитов сафга қўшилди. Ҳайитов мавсумнинг иккинчи ярмини “Косонсой”да бошлаган бўлсада, келишмовчилик сабабли маълум вақтини майдон ташқарисида ўтказганди. Бундан ташқари, 2013 йилги чемпионатда “Қизилқум” ва “Шўртан” клублари шарафини ҳимоя қилган Азизбек Ғуломхўжаев ҳам ҳам “Навбаҳор” машғулотларида қатнашмоқда. Футболчи мавсумлар оралиғида “Насаф” таркибида ҳам шуғулланишга улгурганди. Мураббийлар штабида ҳам ўзгариш бўлганлигини қўшимча қилиш жоиз. Футболчилик фаолияти давомида “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган дарвозабон Сергей Захарецкий эндиликда жамоа дарвозабонлар мураббийи сифатида иш юритадиган бўлди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика