Latest news

09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  0 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  4 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  14 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  2 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  6 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  167 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  6 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  16

«Навбаҳор» - «Динамо»: Нохуш анъанани «Динамо» буза оладими? News

«Навбаҳор» - «Динамо»: Нохуш анъанани «Динамо» буза оладими?

Олий Лига 19-тури доирасидаги эътиборли қарама-қаршилик Наманганда ўтади.

Самарқанднинг «Динамо» жамоаси сафарда «Навбаҳор» меҳмони бўлади. Ушбу баҳсдаги ғалаба ҳар икки томон учун ҳам жуда зарур.

ЖОРИЙ МАВСУМДА…


«Динамо» ва «Навбаҳор» ўртасидаги жорий мавсумдаги дастлабки учрашувда Наманган жамоаси Ойбек Қиличевнинг голи эвазига Самарқандда кичик ҳисобда устунлик қилиб, «Динамо»нинг мавсум бошидаги пешқадамлиги ва ғалабали сериясига нуқта қўйганди.

Наманган клуби ўтган 18-турда Фарғонада «Нефтчи» билан 1:1 ҳисобдаги дурангга имзо чеккан бўлса, «Динамо» Самарқандда «Пахтакор» билан 0:0 ҳисобида муроса кўчасини танлаганди. «Навбаҳор» айни дамда 26 очко билан 9-ўринни банд этган бўлса, «Динамо» 20 очко билан 12-ўриндан жой олган.

ЎЙИН ҲАСАН РЎЗИЕВГА ТОПШИРИЛГАН

Олий Лига 19-туридан ўрин олган учрашувларни бошқариб борадиган ҳакамлар эълон қилинди. Унга кўра, «Навбаҳор» - «Динамо» учрашувини бошқариб бориш тошкентлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилди. Жумладан, Намангандаги учрашувни Ҳасан Рўзиев бошқариб борса, унга қанотларда Андрей Снетков ва Рўзимовлар ёрдам бериб боришади. Акобир Шукуруллаев эса захирадаги ҳакам сифатида ишлайди.


Олий Лига, 19-тур
26 август (шанба)
«Навбаҳор» (Наманган) – «Динамо» (Самарқанд)
Ҳакамлар
: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), Н. Рўзимов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.
Учрашув бошланиш вақти: 18:00

ЎЗАРО ЎЙИНЛАРДА УСТУНЛИК КИМДА?

Самарқанд ва Наманган жамоалари 1992 йилдан буён Олий Лига тарихида 45 маротаба рўбарў келишган. Статистика водий жамоасининг фойдасига «гапирмоқда»: 24 та ўйинда «Навбаҳор» ғалабани тантана қилган, 8 баҳс муроса йўли билан интиҳо топган, 13 марта эса «Динамо» ғолиб сифатида майдонни тарк этган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам «тош» «Навбаҳор» томонини босмоқда: 81:41. Ўтказилган 44 ўйин якунида «Навбаҳор» 80 очкога эга чиққан бўлса, «Динамо» 47 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган. Эътиборлиси, «Динамо» ўз тарихида «Навбаҳор»ни Наманганда таслим эта олмаган. Кўрамиз, «Динамо» нохуш анъанани буза олармикан?..

Наманганда бўлиб ўтган сўнгги 10 учрашув:
25/04/15 Навбаҳор – Динамо 2:1
07/11/14 Навбаҳор – Динамо 2:2
25/08/13 Навбаҳор – Динамо 1:1
12/05/12 Навбаҳор – Динамо 1:1
18/10/11 Навбаҳор – Динамо 1:1
21/08/10 Навбаҳор – Динамо 2:0
16/05/09 Навбаҳор – Динамо 1:0
13/09/08 Навбаҳор – Динамо 2:0
29/11/07 Навбаҳор – Динамо 1:0
21/04/06 Навбаҳор – Динамо 0:0



ЖАМОА ТЎПУРАЛАРИ КИМЛАР?

«Навбаҳор»:
Неманья Йованович – 5 та гол
Дилшод Жабборов – 3 та гол
Азиз Турғунбоев – 3 та гол
Рўзимбой Аҳмедов – 2 та гол
Ойбек Қиличев – 2 та гол

«Динамо»:
Амиржон Сафаров – 4 та гол
Сардор Сулаймонов – 2 та гол
Абдумалик Абдуллаев – 2 та гол
Ориф Мамажонов – 2 та гол
Жасур Азимов – 2 та гол
Акмал Бозоров – 2 та гол

ЭСКИ ТАНИШЛАР…
Жорий йилда «Навбаҳор» сафида «Динамо»нинг бир қатор собиқ футболчилари тўп суришмоқда. Жумладан, ҳимоячи ярим ҳимоячи Илҳом Бойдадаев 2012 йилги мавсумда, ҳужумчи Рўзимбой Аҳмедов эса 2012-13 йилларда жамоамиз сафида тўп сурган.

Бу борада «Динамо» сафида ҳам «Навбаҳор»нинг собиқ футболчиларини учратиш мумкин. Хусусан, жамоамиз бош менежери Илҳом Шарипов футболчилик фаолиятида Наманганда муваффақиятли тўп сурган бўлса, жорий йили «Динамо» сафида ишончли ўйин кўрсатаётган Абдумалик Абдуллаев Наманган футболи тарбияланувчиси саналиб, «Навбаҳор» таркибида бир неча йил тўп сурган.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика