Latest news

23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  2 23:15Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  6 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  4 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  6 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  17 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  6 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  14 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  1 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  14 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  11 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  2

"Навбаҳор": Бахтиёр Ёқубов таркибга қўшилди News

"Навбаҳор": Бахтиёр Ёқубов таркибга қўшилди

Бир неча йил давомида Фарғонанинг “Нефтчи” клуби шарафини ҳимоя қилган футболчи Бахтиёр Ёқубов навбатдаги мавсумни жамоамиз сафида ўтказиши мумкин.
Янги мавсумга тайёргарликни Фарғонада бошлаган футболчи олдинги ҳафтада “Нефтчи”ни тарк этгач, “Бухоро” йиғинига қўшилганди. Бир неча кун бухороликлар билан бирга шуғулланган Ёқубов айни пайтда жамоамиз сафида шуғулланмоқда. 1984 йилнинг 13 сентябрида туғилган ярим ҳимоячи 2013 йилги чемпионатда “Нефтчи” сафида 18 та ўйинда майдонга тушганди. Шунингдек, биринчи лига вакили “Қўқон-1912” жамоасидан ҳужумчи Искандар Алимбоев (24.10.1985) ҳам жамоамизда кўрикдан ўтмоқда. Ўз навбатида мавсумлар оралиғида жамоага жалб этилган ҳимоячи Азизбек Ғуломхўжаевни “Навбаҳор” лагерини тарк этганлигини эътироф этиш жоиз.

Эртага жамоа пойтахтдаги навбатдаги назорат учрашувини Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига қарши ўтказади. Ўйин “Бунёдкор” ўйингоҳининг сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтади. Жиззахликларга қарши учрашув якунлангач, футболчиларга қисқа муддатлик таътил эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 22 февралдан “Навбаҳор” тайёргарликнинг навбатдаги қисмини яна Тошкентда давом эттиради.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика