Latest news

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  42 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

"Навбаҳор": Айрим футболчиларга жавоб берилди, Ортиқов эса қайтди News

"Навбаҳор": Айрим футболчиларга жавоб берилди, Ортиқов эса қайтди

Tags :  Навбаҳор
"Навбаҳор" аъзолари бугун ҳам икки маҳал машғулот ўтказишди.
Эрталаб футболчиларимиз “Марказий” ўйингоҳда асосан югуриш машқларини бажаришди. Кечки пайтдаги машғулот эса “Динамо” ўйингоҳида ўтказилди. Машғулотлар якунига етгач, жамоамиз аъзолари Тошкентга йўл олишди. Футболчиларимиз пойтахтда 31 январга қадар шуғулланишади. Пойтахт сафари олдидан мураббийлар штаби машғулотларда қатнашган бир қатор футболчиларга жавоб беришди. Абдуазиз Султанов, Зокир Нурматов, Азизбек Мамазоитов ва Мирзоҳид Собировлар шулар жумласидандир. Бундан ташқари, Сардор Теляков, Муҳаммад Расулов, Дониёр Инамов, Ҳожиакбар Юнусовлар Наманганда қолиб ёшлар таркибида шуғулланишади. Пойтахтдаги ўқув-машғулот йиғинида жамоамиз таркибига бир қатор футболчиларни қўшилиши режалаштирилган. Хусусан, ўтган мавсум иккинчи ярмини жамоамиз дарвозасини қўриқлаган Акмал Ортиқов ҳам сафга қўшилади. Айни пайтда ушбу дарвозабон қолган жамоамиз аъзолари билан биргаликда Тошкентга кетмоқда. Ортиқовнинг “Олмалиқ” билан амалдаги шартномаси борлиги сабабли олмалиқликлар йиғинида қатнашаётганди. Тошкентда назорат ўйинлари ҳам ўтказилади. Дастлабки учрашув 17 январь куни Қаршининг “Насаф” жамоасига қарши бўлиб ўтади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика