"Навбаҳор": Айрим футболчиларга жавоб берилди
28 dec 2016 21:32
News
"Навбаҳор": Айрим футболчиларга жавоб берилди
Аввал хабар бериб ўтканимиздек, бугун "Навбаҳор"нинг дастлабки йиғини якунига етди.
Уйчининг “Хотира-79” жамоасига қарши бўлиб ўтган назорат ўйинидан кейин бош мураббий Илҳом Мўминжонов машғулотларда қатнашган бир қатор футболчиларга жавоб берганлигини маълум қилди.
Мураббийлар штабининг қарорига кўра Азизбек Мамазойитов, Ғайрат Жўраев, Акмал Ортиқов ва Билол Шарофиддиновни бошқа жамоаларга ўтишлари мумкинлиги эътироф этилди. Учрашувдан олдин эса йиғинда қатнашган Амир Эргашев ва Шоҳжаҳон Аббосовларга ҳам жавоб берилганди.
Илҳом Мўминжонов айни пайтда бир қатор футболчилар билан музокаралар олиб борилаётганлигини ҳам айтиб ўтди. Мураббийимизнинг сўзларидан Тошкент йиғинида жамоага таклиф этилган ўйинчиларни таркибга қўшилиши ойдинлашди.

Link :
Source : pfcnavbahor.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments