Latest news

02:02А Серия. "Болонья" ва "Лацио" кучли тўртликка кириб олиш имкониятидан фойдалана олмади  0 01:55Илёс Зейтуллаев: "Чемпионлик учун кураш ҳақида гапиришга ҳали эрта"  0 01:13Миржалол Қосимов: "Айримлар ҳали ҳамон "Насаф"га қарши ўйинда қолиб кетишгандек"  0 01:08"Барселона" яна бир турнирда чемпионга айланди. Бу сафар академия вакиллари Европада тенгсиз бўлишди  0 00:32"Свет йўқ". "Барселона" - "Интер" ўйини эртага ўтказилмаслиги мумкин  8 23:48"Ливерпуль" клуб тарихидаги энг йирик трансфер бюджетларидан бирига эга бўлади  4 23:30Суперлига. Абдухолиқовнинг голи ОКМКнинг мағлубиятсиз сериясини тўхтатди  0 23:25Ўзбекистонлик футболчи Англия клуби йиғинида иштирок этади  6 23:13Озарбайжон. Бобир Абдихолиқов гол урган ва голли узатма берган баҳсда жамоаси ғалабани қўлдан чиқарди  3 22:59"Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  7 22:18Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  18 21:20Рэшфорд учун мавсум якунига етди  2 21:00Суперлига. ОКМК мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  23 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  7 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0

"Навбаҳор": “Андижон” билан кучлар тенг келди News

"Навбаҳор": “Андижон” билан кучлар тенг келди

"Навбаҳор" кеча Андижоннинг “Соғлом Авлод” ўйингоҳида олий лига йўлланмаси учун астойдил кураш олиб бораётган махаллий “Андижон” клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Учрашувни қай суъратда ўтганини ёритишдан аввал, “лочинлар” сафидаги ўзгаришларга тўхталиб ўтсак. Жамоага “Шўртан”дан дарвозабон Павел Леус ҳамда биринчи даврани “Қизилқум”да ўтказган ҳимоячи Тимур Яфаровлар таркибга қўшилишди. Мураббийлар андижонликларга қарши баҳсда ушбу футболчиларни синовдан ўтказиб кўришди.

“Водий дербиси”да кучлар тенг келди. Мезбонлар сафида Асқар Жадигеров жарима тўпидан унумли фойдаланиб, учрашувда ҳисобни очган бўлса, “Навбаҳор” номидан Аюбхон Гаппаров Акрам Бахриддиновнинг узатган тўпидан сўнг жавоб қайтариб, ҳисобни тенглади. Биринчи бўлимда “Навбаҳор” мураббийлар иккинчи таркибни майдонга туширишди. Баҳснинг иккинчи ярмида эса асосий таркиб ҳаракат қилди. Павел Леус ҳамда Аюбхон Гаппаровлар эса учрашувда тўлиқ 90 дақиқа тшп суришди.

Ўйинда “Андижон” қуйидаги таркибда ўйнади: Юрий Цой (Сергей Смородин, Акмал Турсунбоев), Афзал Азизов (Раҳим Қодиров), Икром Ибрагимов (Дилмурод Маҳмудов), Даврон Турсунов (Азиз Қаюмов), Асрор Раҳмонов (Фурқат Ҳасанбоев), Алишер Тўхтасинов (Сардор Соибов), Баҳром Абдураҳимов (Тоҳир Маҳмудов), Бекзод Ғозиев, Асқар Жадигеров (Акмал Жўрабоев), Расул Раҳмонов (Анвар Абдуқодиров), Дмитрий Краев (Лочин Солиев)

“Навбаҳор” таркиби эса қуйидагича кўриниш олди: Павел Леус, Ботир Тўрабоев, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Тимур Яфаров, Дурбек Умаралиев, Муҳаммад Расулов, Собир Ҳамидов, Акрам Бахриддинов, Абдулазиз Султонов, Аюбхон Гаппаров, Оятилло Мухиддинов.

Захирадан майдонга тушганлар: Рустам Аъзамов, Тимур Султонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Илҳом Бойдедаев, Аҳрол Рисқуллаев, Леонид Кошелев, Ғайрат Жўраев, Азим Аҳмедов, Рўзим Аҳмедов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика