"Навбаҳор" 2024 йилда чипталар сотувидан қанча даромад қилди?
28 jan 15:42
News
"Навбаҳор" 2024 йилда чипталар сотувидан қанча даромад қилди?
Водий клублари мухлислар ташрифи борасида сўнгги мавсумларда етакчига айланиб олди.
Табиийки, бунда чипталар савдосидан клублар маълум бир миқдорда даромад кўряпти. "Навбаҳор" вице-президенти Отабек Саматов "Футбол ТВ" каналида эфирга узатилган "Бизнинг футбол" кўрсатувида 2024 йилда чипталар сотувидан тушган маблағ ҳақида маълумот берди.
"2024 йилда чипталар сотувидан тахминан 2,5 миллиард сўм тушум бўлган. Ундан аввалги мавсумда ОЧЛда ўйнаганимизда бундан ҳам катта даромад қилганмиз",- дейди Отабек Саматов.
Маълумот учун, 2024 йилда Намангандаги "Марказий" стадионга 101 853 нафар томошабин (ўртача 7 835) ташриф буюрди ва Суперлигада энг яхши учинчи натижани қайд этди.
Link :
Source : Championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments