Latest news

00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  1 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  1 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  6 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  12 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  27 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  7 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  12 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  3

"Навбаҳор" 19 июлда "Алай"га қарши ўйнайди News

"Навбаҳор" 19 июлда "Алай"га қарши ўйнайди

Coca Cola Суперлиганинг 2-давра баҳсларига жиддий тарзда тайёргарлик кўраётган “Навбаҳор” жамоаси футболчиларнинг спорт формаларини сақлаб туриш мақсадида, 19 июль куни халқаро ўртоқлик ўйини ўтказишга қарор қилди.

“Лочинлар”га шу куни Қирғизистоннинг “Алай” (Ош) жамоаси рақиб бўлади. 

Мазкур жамоа бу йил Тожикистонда марказлашган ҳолда ўтказилган ОФК кубоги гуруҳ босқичида Қаршининг “Насаф” клуби билан бир гуруҳдан жой олиб, қаршиликлардан 0:4 ҳисобида мағлубиятга учраганди. 

“Алай” 8 та жамоа иштирок этадиган Қирғизистон Премьер-лига иштирокчиси ва айни пайтда 12 та ўйиндан 22 очко тўплаган ҳолда, 3-ўринда бормоқда. 

“Навбаҳор” – “Алай” жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик баҳси 19 июль куни соат 19:00 да Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтади. 

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика