Latest news

16:25Суперлига. "Сурхон" – "Динамо". Таркиблар маълум  0 16:23"Бухоро" — "Пахтакор". Таркиблар маълум  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  2 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  14 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  10 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3

"Насаф"нинг Голбан ва Алиевдан, "Қўқон-1912"нинг Таран ва Пардаевдан қарзи бор News

"Насаф"нинг Голбан ва Алиевдан, "Қўқон-1912"нинг Таран ва Пардаевдан қарзи бор

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 15 июлга қадар давом этган ёзги трансфер ойнасида 97 футболчини янги жамоалар учун рўйхатдан ўтказди.

Эндиликда ўз клуби билан хайрлашаётган ҳар бир футболчи ёки мураббий билан ПФЛ алоҳида боғланмоқда. Яъни, жамоадан кетаётганлар билан аввал тўлиқ ҳисоб-китоб қилинсинки, шундан кейингина уларнинг ўрни янгилар билан тўлдирилсин.

ПФЛнинг “Спорт бўлими” мутахассислари ёзги трансферлар пайтида клубини ўзгартирган футболчиларнинг собиқ жамоаси билан ҳисоб-китоби тўлиқ якунланган ёки йўқлиги борасида суриштирув ўтказди. Клублар ва футболчилар билан бирма-бир алоқага чиқиб, улар томонидан ПФЛга тақдим этилган ҳужжатлар “элакдан” ўтказилганида маълум бўлдики, жамоасини алмаштирган 97 футболчидан фақатгина 4 нафари билан ҳозирча тўлиқ ҳисоб-китоб қилинмаган.

Ёзги танаффус пайтида россиялик Игорь Голбан ва тожикистонлик Жаҳонгир Алиев “Насаф” билан хайрлашган. Бироқ футболчиларнинг клубда пуллари қолиб кетган. “Насаф” ва футболчилар имзо чеккан келишув битимида мавжуд қаздорлик 31 июлга қадар тўлиқ бартараф этилиши борасида келишувга эришилган. ПФЛ вазиятни назорат қилиб боради.

Шунингдек, “Қўқон-1912” жамоасини тарк этган Баҳодир Пардаев ва Игорь Таран каби футболчилар билан ҳам тўлиқ ҳисоб-китоб қилинмаган. Лекин “Қўқон-1912” клуби Пардаев ва Таран билан ҳам келишиб, 1 октябрь кунигача қарзларни ёпишга кафолат берган.

Бунгача қаздорликлари бартараф этмаган клубларга янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун рухсат берилаверган. Оқибатда муаммо устига муаммолар йиғилиб, якунда баъзи жамоалар инқироз ёқасигача келиб қолган. Ишлар ПФЛдан ташқари суд ва бошқа органларга, ҳатто, ОФК ва ФИФА даражасигача етиб борган. Энди бундай муаммолар ўз вақтида ҳал қилиниши шарт. 2019 йилги мавсумга ҳеч бир клуб қарздорлик билан ўтмаслиги ПФЛ учун муҳим.

Биз фақатгина шунда олдинга қадам босишимиз мумкин. 2018 йилда эса ташкилотимиз ҳам, клублар ҳам асосан эски муаммоларни ҳал қилиш учун кўп вақт сарфлаяпти.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика