Latest news

00:01Европа лигаси. "Рома" - "Атлетик" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40"Челси" футболчиси жароҳат олди  0 23:17Дани Алвесни судга беришди  1 22:50Фонсека: "Адолатсизлик"  1 22:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 22:04Конференциялар лигаси. "Копенгаген" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 21:51Европа лигаси. "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед"нинг таркиби маълум!  7 21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  35 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  18 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  5 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  3 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  8 19:04Деку Неймарнинг "Барса"га қайтиши ҳақида: "Жамоани қуришда балансни унутмаган ҳолда, ақл билан иш кўриш зарур"  5

"Насаф" тўртинчи бор, "Бунёдкор" олтинчи бор финалда ўйнайди News

"Насаф" тўртинчи бор, "Бунёдкор" олтинчи бор финалда ўйнайди

Кеча Ўзбекистон кубогининг бу йилги финалчилари номи маълум бўлди.
Қаршининг "Насаф" клуби ўз уйида "Пахтакор"ни мағлуб этиб финалга чиққан бўлса, бир кун олдин "Бунёдкор" "Локомотив" майдонида зафар қучиб ҳал қилувчи баҳсга йўлланма олганди.

"Насаф" бу билан кетма-кет учинчи бор, умумий эса тўртинчи бор Ўзбекистон кубоги финалига йўл олди. Бунга қадар "аждарлар" 2003, 2011 ва 2012 йилларда финалда ўйнашган. Бироқ учала ўйинда ҳам рақиблар "Насаф"ни мағлуб этишган.

2006 йил ташкил топган "Бунёдкор" эса ўз тарихида олтинчи марта мамлакат кубоги финалида ўйнайди. Таъкидлаш лозимки, ўтган йилги финалда "қалдирғочлар" айнан "Насаф"ни йирик ҳисобда мағлуб этишганди. Шу кунга қадар бўлиб ўтган бешта финалнинг учтасида "Бунёдкор" ғолиб бўлган ва Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлган.

Бу сафар кубок қайси жамоага насиб этишини эса 25 сентябрь куни билиб оламиз.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика