Latest news

10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  10 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  27 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  5 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  91 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  18 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  25 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  9 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  2

"Насаф": Тарбияланувчиларга сертификат топширилди News

"Насаф": Тарбияланувчиларга сертификат топширилди

“Насаф” футбол мактабининг 1998 йилда туғилган битирувчи ўқувчиларига сертификат топшириш маросими ўтказилди.
Маросимда “Насаф” футбол клуби бош менежери Шамил Ярулин сўзга чиқиб, клуб спорт директори Виталий Ни сўзга чиқишиб, ёш футболчиларнинг йил давомида қўлга киритган ютуқлари хусусида тўхталишди. Уларнинг келгуси фаолиятларига омадлар тилашди.  Дарҳақиқат, футбол мактабининг 1998 йилда таваллуд топган футболчилардан ташкил топган гуруҳи жорий мавсумда улкан ютуқларни қўлга киритишди.  Евгений Смирнов ва Умирқул Раҳматуллаев мураббийлигидаги жамоа дастлаб иккинчи лига мусобақаларининг Қашқадарё минтақасида ғолибликни қўлга киритди.

Шунингдек, Олий ва биринчи лига жамоалари тайёрлов гуруҳлари ўртасида 2014 йилги Ўзбекистон биринчилигида чемпионликка сазовор бўлишди. Улар финалда “Бунёдкор” жамоасини 4:1 ҳисобида доғда қолдиришди.  Қолаверса, яқиндагина Самарқандда ўтказилган биринчи лигада ўтиши турнирида ҳам айнан Насаф-1998 жамоаси ўз гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритиб, биринчи лига йўлланмасига эга чиқди.  Шунингдек, Таиландда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ушбу гуруҳ аъзоларидан 6 киши – дарвозабон Умид Эргашев, ҳимоячи Илҳом Алижонов, Достон Бердиқулов, ярим ҳимоячи Ислом Кенжабоев, ҳужумчилар Азиз Ғаниев ва Худойберди Ҳолиқов иштирок этишди. Шубҳасиз бу ютуқларни қўлга киритилишида футбол мактаби раҳбари Сергей Кучеренконинг хизматлари ҳам беқиёс.  Тадбир давомида футбол мактабининг энг иқтидорли, ўқиш ва жамоа ишларида фаол тарбияланувчиларига сертификатлар ва медаллар топширилди. 

Тадбир фотожамланмасини қуйидаги манзил орқали томоша қилишингиз мумкин: фотогалерея
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика