Latest news

22:32Бруну Фернандеш "Арсенал"га ўтиши мумкин  0 22:05Суперлига. "Локомотив" – "Қўқон-1912" 0:0   0 21:42"Байер" — "Арсенал". Таркиблар маълум  4 21:40Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Хоразм" билан дуранг ўйнади  18 21:39Финалиссима қўчирилди  6 21:26Суперлига. "Локомотив"да мағлубиятсиз, "Қўқон-1912"да ғалабасиз юриш давом этди  16 21:20ПСЖ Фернандесни "Реал"дан илиб кетмоқчи  10 20:45"Наполи" Мактоминей билан шартномани узайтириб, уни энг кўп маош олувчи футболчилардан бирига айлантирмоқчи  0 20:29Станислав Кудряшов "Сурхон" нега юта олмаётгани, жамоанинг иқтидорлари ҳақида гапирди  0 20:10Илёс Зейтуллаев "Бунёдкор"даги молиявий муаммолар, "Ювентус"да нега порламагани ҳақида гапирди  8 19:55Эрон клубларидаги легионерларимиз "Навбаҳор"га қўшиладими? Кападзе изоҳ берди  11 19:40Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" 0:0   0 19:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлига. "Нефтчи" - "Андижон" 3:0  0 18:23Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" учрашувида ҳисоб очилмади  8 18:13"Бошқа қитъага йўлланма берилиши — сафсата". Алишер Никимбаев ЖЧ-2026 да Эроннинг ўрнини ким эгаллашини тушунтирди  13

“Насаф” “Сумгаит”ни мағлубиятга учратди News

“Насаф” “Сумгаит”ни мағлубиятга учратди

“Насаф” Анталияда тўртинчи назорат учрашувида майдонга тушди. Бу сафар жамоага Озарбайжоннинг “Сумгаит” жамоаси рақиблик қилди.

“Сумгаит” жамоаси 2010 йили ташкил этилган бўлиб, 2011 йилдан Озарбайжон премьер лигасида иштирок этиб келмоқда. Жамоага маҳаллий мутахасис - Самир Аббасов мураббийлик қилади.
 
Мураббийлар бугунги учрашувда легионер ўйинчиларни майдонга туширишмади. Улар дам олишди ва учрашувни захира ўриндиғида томоша қилишди.  Қуйида  учрашувда майдонга тушган таркиб билан танишинг.
 
“Насаф”: Санжар Қувватов (Умид Эргашев 80), Акмал Шораҳмедов, Шерзод Аъзамов, Мақсуд Каримов (с), Фарруҳ Сайфиев (Нажмиддин Нормуродов), Ғолиб Ғайбуллаев, Азизжон Ғаниев (Бахром Абдураҳимов 55), Сирожиддин Қўзиев (Одил Ҳамробеков 46), Ислом Кенжабоев (Шароф Муҳитдинов 70), Бобир Абдухолиқов, Шахбоз Эркинов (Дилшод Хушбаков 80).   
 
Ўртоқлик учрашуви мақомига эга бўлса ҳам бугунги учрашув курашларга бой бўлди. Жамоа рақибини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Иккинчи бўлимнинг 70-дақиқасида майдонга тушган Шароф Муҳитдинов, учрашувнинг 76-дақиқасида “Сумгаит” дарвозасини ишғол қилди. Ушбу голга "Насаф"нинг тажрибали ҳужумчиси Шахбоз Эркинов асисентлик қилди.
 
Шундай қилиб, "Насаф" ўтказилган тўртта назорат учрашувида ҳам бир хил 1:0 ҳисобида рақибларини мағлубиятга учратди.
 
Жамоа навбатдаги назорат учрашувини Украинанинг “Карпати” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 18 январь куни ўтказилиши режалаштирилган.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика