Latest news

11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  0 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  2 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  4 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  4 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  14 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  2 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  5 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  4 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0

"Насаф" сардори Умар Эшмуродов: "Душанбедаги сунъий қопламали майдонга анча мослашиб олдик" News

"Насаф" сардори Умар Эшмуродов: "Душанбедаги сунъий қопламали майдонга анча мослашиб олдик"

14 май куни Марказий Осиё минтақасида ОФК кубоги гуруҳ босқичи старт олади.

ФОТО  ОФК кубоги. "Насаф"нинг Душанбедаги бугунги машғулотидан махсус ГАЛЕРЕЯ

Қаршининг "Насаф" жамоаси жой олган "F" гуруҳи ўйинлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади. "Аждарлар" 10 май санасидан бери мусобақа ўтадиган жойга етиб келишган ва машғулотларни олиб боришмоқда. "Championat.asia" сайти ходими Толибжон Қосимов ана шу жараёнларни бевосита воқеа жойидан ёритиб бориш мақсадида Тожикистонга етиб келган. Жамоанинг бугунги машғулотидан сўнг мухбиримиз қаршиликлар сардори Умар Эшмуродовдан қисқа интервью олди.

- "Насаф" учинчи кундирки Душанбеда машғулотларни олиб бормоқда. Тайёргарлик жараёни қандай давом этмоқда?

- Ўйинларимиз сунъий қопламали стадионда бўлгани сабаб машғулотларни ҳам айнан сунъий майдонда олиб боряпмиз. Бу майдонга анча мослашиб олдик, яхши. Жуда қаттиқ эмас, юмшоқ. Бошқа сунъий қопламали майдонларга қараганда яхшироқ. Ўзимизни Чиғатойдаги майдондан ҳам юмшоқроқ экан.

- Уч кунлик машғулотлардан кейин ўйинчиларда қандайдир оғриқлар йўқми?

- Оғриқлар бор. Лекин, ҳар куни машғулот олиб бораверганингиздан кейин оёқлар ва бел оғриқларга анча кўникиб қолади. Секин-секин оғриқлар камаяди ва умуман йўқолади. Айнан шу сабаб ўйингача мослашиб олиш мақсадида Душанбега эртароқ келдик. Мақсад - мана шундай оғриқлар ўйин пайти бўлмаслиги учун ва шундай йўл тутилгани яхши бўлди.


- Сардор сифатида жамоада ўйинчиларнинг кайфияти қандай эканлигини айта оласизми?

- Кайфият яхши, ҳамма ўйинга муносиб тайёргарлик кўрди. Аллоҳ насиб қилса яхши натижалар қайд этиб гуруҳдан чиқишимиз керак. Фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз, тайёргарлик ҳам шунга яраша. Ҳамма соғ-саломат ва ўйинга шай.


Толибжон Қосимов

Душанбе, Тожикистон

ВИДЕО  ОФК кубоги-2021. "Насаф"нинг бугунги машғулоти ва Умар Эшмуродов билан интервью

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика