Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  19 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

"Насаф" сардори Жиззахдаги ўйин якунида содир бўлган тартибсизлик ҳақида гапирди News

"Насаф" сардори Жиззахдаги ўйин якунида содир бўлган тартибсизлик ҳақида гапирди

Ўзбекистон Кубоги-2021 чорак финалининг сўнгги учрашуви Жиззахда бўлиб ўтди.

Унда Қаршининг "Насаф" клуби мезбонлар устидан минимал ҳисобда зафар қучди. 54-дақиқада Шоҳмалик Комиловнинг пенальтидан киритган голи Рўзиқул Бердиев жамоасига ғалаба келтирди. 

Илгиз Танташевнинг сўнгги ҳуштаги чалингач, иккала жамоалари ўртасида тортишув келиб чиққанидан хабарингиз бор. Барчаси тинчиганидан кейин баҳсни кузатиш учун Жиззахга етиб борган муҳбиримиз "Насаф" сардори Умарбек Эшмуродовнинг фикрлари билан қизиқди.

"Ўйин қийин бўлди. Жиззахга ОФК кубоги финалидан олдин келганимиз боис асосий таркиб ўйинчиларининг баъзилари захирада қолди. Мураббий уларга дам бериш билан бирга, жароҳатдан ҳам асрашни ўйлаганди. Бу майдонда тўп тепиш сал қийинроқ, чунки нотекис. Шу туфайли йигитлар озроқ қийналишди. Лекин ютиб олдик, муҳими ғалаба. Ярим финал йўлланмаси билан мухлисларни табриклаймиз".

— Қаршидаги ўйинда ҳам Баҳодир Насимов ва сизнинг ўртангизда кўп тўқнашувлар бўлганди. Бунинг футболдан ташқари сабаби йўқми?

— А, йўқ, бу футболда кўп учрайдиган ҳолат. У ҳам ғалабани хоҳлайди, мен ҳам. Бунга жиддий эътибор бериш керак эмас.

— Танташевнинг ўйинни якунловчи ҳуштаги чалинганидан кейин юз берган тартибсизликлар ҳақида нима дейсиз?

— Ўйин суръатини кўрдингиз, ҳамма қизишиб кетди. Бу табиий жараён. Тўғри, ичкарида бироз тартибсизлик бўлди. Бироқ, ҳеч қандай жанжал ёки урушга айлангани йўқ. Барча жимгина кийим алмаштириш хонасига кириб кетди.

— Майдондан чиқиб кетиш жараёнида рақиб устози (Бақоев) билан даҳанаки жангга киришдингиз...

— Айтдим-ку, барча қизишганди. Футболда асабларни жиловлаб туриш қийин. Лекин Улуғбек ака билан орамизда ҳеч нарса бўлгани йўқ. У ўз футболчиларига гапираётган экан, мен ҳам Бақоевнинг манзили томон ҳеч нарса деганим йўқ. 


— ОФК кубоги финалида омад тилаймиз!

— Сизга ҳам раҳмат! Баҳрайнда бутун ўзбек халқи учун ўйнаймиз. Насиб қилса, кубок билан қайтамиз.

Фахриддин суҳбатлашди

Author :
Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика