Latest news

18:00ЛаЛига. "Барселона" - "Реал". Асосий таркиблар маълум!  6 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  6 17:40"Байер" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  0 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1 17:19Суперлига. "Навбаҳор" - "Хоразм" (матнли трансляция)  2 17:11"Тоттенхэм", "Ноттингем Форест" ва МЮ иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:05"Сивасспор" — "Бодрумспор". Таркиблар маълум  0 16:30"Реал" янги дарвозабон сотиб олмоқчи. Номзодлар маълум  6 15:58Куртуа "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  1 15:31Бруну Фернандешнинг вакиллари Саудия Арабистони клуби билан музокараларни бошлади  2 15:05"Акрон" — "Ахмат". Таркиблар маълум  2 15:00"Пахтакор" футболчилари Эл Классикода қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди, Сергеевдан антиқа жавоб  12 14:41Носир Абдусаломов: "Қаршига қуруқ қўл билан қайтиб кетиш учун бормаган эдик"  1 14:25"Қўқон-1912" ва ОКМК ўртасида тўртта гол урилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:57"Реал" "Милан" ва Франция терма жамоаси юлдузининг трансфери учун дастлабки қадамларни ташлади  3

“Насаф” қаршисида “Фатеҳ” News

“Насаф” қаршисида “Фатеҳ”

“Насаф” бугун Саудия Арабистонининг Ал Ҳаса шаҳрида жойлашган Шаҳзода Абдуллоҳ бин Жалави стадионида “Ал Фатеҳ” меҳмони бўлади.

Чемпионлар лигасида гуруҳ босқичига йўл олиш учун Рўзиқул Бердиев шогирдларига ғалаба зарур.

“АЛ ФАТЕҲ” ФУТБОЛ КЛУБИ
Ташкил этилган йили:
1958
Стадиони: Шаҳзода Абдуллоҳ бин Жалави, Ал Ҳаса, 19096 мухлисга мўлжалланган
Раҳбари: Абдулазиз Фалиқ
Бош мураббийи: Фатҳи Жабал (Тунис)
Эришган ютуқлари: Саудия Арабистони чемпиони (2012/13), Саудия Арабистони Суперкубоги соҳиби (2013).


“Ал Фатеҳ” Саудиянинг унчалик кучли бўлмаган клубларидан бири ҳисобланади. Ягона чемпионлигига жамоа 2013 йилда эришган. Бу ўшанда катта шов-шув сифатида кутиб олинганди. Бу қаҳрамонликни худди “Лестер”нинг ўтган мавсумда Англия Премьер-лигасида ғолиб чиққанига қиёслаш мумкин. Аввалги мавсум 5-ўринни эгаллаган ҳасаликлар ҳозирда лигада қолиш учун кураш олиб боришмоқда. Жамоа сўнгги поғонага ўрнашиб қолганди, фақат кетма-кет икки учрашувда қўлга киритилган ғалаба “Фатеҳ”ни рақобатчиларга етиб олишини таъминлади. Чемпионатдаги муаммолар жамоага Чемпионлар лигасида олдига аниқ бир мақсад қўймаслигига сабаб бўлиши мумкин. Бундай ҳолат “Насаф”га фойда келтирган бўларди. Чунки Саудия Арабистони чемпионатида ўрнини сақлаб қолиш айни пайтда бу клубнинг асосий вазифаси саналиши турган гап.

Бош мураббий тунислик Фатҳи Жабал 2008-2014 йилларда жамоага бошчилик қилган ва эришилган икки соврин пайтида айнан у бош мураббий эди. У “Фатеҳ”ни қуйи дивизион вакилидан мамлакат чемпионигача бўлган йўлни босиб ўтишида асосий ишни амалга оширган. Эҳтимол, шуни ҳисобга олган ҳолда клуб раҳбарияти уни яна ишга қайтаришга қарор қилди. “Фатеҳ”дан кейин икки йил ичида тўрт жамоада ишлашга улгурган мутахассис энди яна фаолиятида катта ўрин тутадиган жамоаси билан бирга.

Фатҳи ЖАБАЛ
Туғилган санаси:
25.02.1963
Туғилган жойи: Тунис
Бошқарган жамоалари: 2006–2007 “Нажран”, 2007 “Ҳажер”, 2008–2014 “Ал Фатеҳ”, 2014–2015 “Ажман”, 2015 “Нажран”, 2016 “Шабаб”, 2016 “Ал Шаҳания”, 2016 йил охиридан “Ал Фатеҳ”.


“Фатеҳ”нинг асосий футболчилари сифатида Натан Жуниор, Андре Филипе, Ҳамдан Ал Ҳамданни келтириб ўтиш мумкин. Жуниор миллий чемпионатда 5 тўп киритиб, 4 голга ассистентлик қилган бўлса, Филипе ҳисобида 4тадан гол ва шунча самарали тўп ошириш мавжуд. Ҳамдан дисквалификация сабабли беллашувни ўтказиб юборади. “Фатеҳ” 2014 йил ОЧЛда ўйнаган пайтда у гуруҳ босқичи сўнгги тур учрашувида қизил карточка олган. Шу сабабли “Насаф”га қарши ўйинда у шу дисквалификацияни ўташга мажбур бўлади. Жамоа сафида 4 нафар легионер мавжуд. Уларнинг ҳеч бири осиёлик бўлмагани туфайли клуб бир футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказа олмади. Бразилиялик Cандро Маноэл рўйхатга киритилмаган. Бразилиялик ҳимоячи Жоао Гильерме, португалиялик Укра ва яна бир бразилиялик Натан Жуниор “Фатеҳ” сафида Чемпионлар лигаси саралаш ўйинида майдонга тушиш имкониятига эгалар. Ал Ҳаса шаҳри клуб таркибида Саудия Арабистони миллий терма жамоасига бирор номзод футболчи йўқлигини алоҳида таъкидлаш лозим.

Жамоа ўйинларига назар ташлсак, асосий голларини дастлабки 15, 61-75 ва 76-90 дақиқаларда урганига гувоҳ бўламиз. Демак, “Насаф” айнан шу пайтда ҳушёрликни ошириши зарур бўлади.


Дарвозабонлар
1. Ҳабиб Ватян
12. Али Мазаиди
22. Абдуллоҳ Овайшир

Ҳимоячилар
2. Абдуллоҳ Давсари
4. Муҳаммад Абусабан
5. Жоао Гильерме (Бразилия)
23. Сайёф Ал Биши
24. Юсуф Ҳамис
32. Абдулазиз Шақра
33. Али Булайҳи
45. Иброҳим Нақҳли
87. Ҳуссайн Хулайф
88. Мажид Ҳазази

Ярим ҳимоячилар
7. Ҳамдан Ал Ҳамдан
8. Нуҳ Муса
10. Андре Филипе “Укра” (Португалия)
14. Муҳаммад Фуҳайд
15. Аҳмад Муборак
17. Риёд Шараҳили
18. Муҳаммад Алсаид
25. Тавфиқ Буҳимед
29. Мамдуҳ Шараҳили
35. Басил Муҳаммад
61. Али Аҳмад
89. Абдуллоҳ Аммар
90. Ҳамад Муҳанна

Ҳужумчилар
9. Натан Жуниор (Бразилия)
11. Ҳамад Жуаҳаим
71. Ҳуссайн Жассим
99. Абдуллоҳ Белади

Беҳзод Назаров


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика