Latest news

19:00Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 0:1 (матнли трансляция)  9 18:57Суперлига. "Қўқон-1912" - "Насаф". Таркиблар маълум  2 18:17"Ливерпуль" ва "Арсенал"га 65-70 млн фунтлик ўйинчи қизиқ  0 17:51"Байер", "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  2 17:30"Химки" — "Рубин". Таркиблар маълум  0 17:23"Сумқайит" ва "Сабаҳ" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 16:46"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Интер"га сотиши мумкин  0 16:20"Реал" "Байер"дан Гримальдо трансферини кўриб чиқмоқда. Чап қанот ҳимоячиси - "Барса" тарбияланувчиси  1 15:53Неймар Бразилияда қолмоқчи  2 15:25Расман: Хейсен "Реал"га ўтмоқда  2 15:12"Интер" "Реал" ва "Барселона"нинг трансфер мақсадини қўлга киритиши мумкин  0 14:25"Барселона" ҳужумчисини АПЛга сотиши мумкин  5 13:31"Ман Сити" Англия Кубоги учун "Кристал Пэлас" билан беллашади (превью)  8 13:01"Реал" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  18 12:10"Арсенал" 75 млн еврога форвард харид қилмоқчи  9

"Насаф" ОЧЛ лицензиясини оладими? Клуб ОФКдан хат кутмоқда... News

"Насаф" ОЧЛ лицензиясини оладими? Клуб ОФКдан хат кутмоқда...

Хабарингиз бор, Қаршининг "Насаф" клуби бу йилги мавсум Суперлигада иккинчи ўринни эгаллади.

Бироқ клуб 2021 йилги Осиё чемпионлар лигасида иштирок этмаслиги мумкин. Сабаби "Насаф" белгиланган вақтда ОФКга лицензиядан ўтиш учун керакли ҳужжатларни юбормаган.

Муддат август ойи сўнггида тугаб бўлган. Бироқ ПФЛ ва ЎФА "Насаф"га лицензия учун ҳужжатларни юбориш учун сўнгги имконият беришни ҳамда пандемияни сабаб қилиб кўрсатган ҳолда ОФКга хат йўллаган.

Кеча "Насаф" раҳбари Сергей Кучеренко ва лицензиялаш бўйича мутахассис ПФЛ вакиллари билан мазкур масала юзасидан учрашишган. "Насаф"дагилар барча айб ўзларида эканини тан олишган ва сўнгги имконият берилса ҳужжатларни тўғрилаб юборишга ваъда беришган. Нега вақтида ҳужжатлар юборилмагани ҳақида саволга клуб олдига мавсум бошида юқори ўринларни эгаллаш вазифаси қўйилмаганди деб жавоб беришди. Бу албатта профессионал клубга умуман ярашмайдиган ҳолат.

Энди "Насаф" ОФКдан жавоб хати кутмоқда. Бироқ ОФКга яқин манбаларнинг сайтимизга ташкилот муддат ўтиб кетганидан кейин лицензиялашга рухсат бериши даргумон эканини маълум қилишди. 

Эслатиб ўтамиз, агар Ўзбекистон кубогини "Пахтакор" эмас бошқа клуб қўлга киритса, "Насаф" ҳар қандай ҳолатда ОЧЛда қатнашмайди.

Rating: -36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика