Latest news

12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  4 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  5 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  0 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  0 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  10 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  15 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  13 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  17 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  8

"Насаф" - "Нефтчи" 1:0 News

"Насаф" - "Нефтчи" 1:0

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали жавоб учрашуви доирасидаги "Насаф" - "Нефтчи" ўртасидаги ўйин бошланди.


                                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                                        ЯНГИЛАШ


90+3. Ўйин тугади. "Насаф" иккала ўйинда ҳам ғалаба қозониб чорак финалга йўл олди

90. Асосий вақтга 3 дақиқа қўшилди.

88. Мурод Бобожонов симулиция учун огоҳлантирилди.

85. Ўйин тугашига 5 дақиқа вақт қолди. 1:0.

81. Абдуқодир тушиши билан баҳсга қўшилди ва қанотдан Бобожоновга пас берди. Бироқ қаршилик футболчи Муродга имкон бермади.

80. "Нефтчи"да ўзгариш. Ортиқов Умид Қодировни алмаштирди.

79. Гол ! Бироқ ҳакам Мурод Бобожоновнинг голини ҳисобга олмади.

78. Фёдоров яна бир ёш футболчини дебют қилишга имкон бермоқда. Майдонга Абдуқодир Ортиқов тушади!

77. "Нефтчи"да ўзгариш. Майдонни Шерзод Ҳакимов тарк этди. Унинг ўрнига ёш футболчи Ислом Тошпўлатов тушди.

75. Бугунги ўйинни 3018 нафар мухлис томоша қилмоқда.

73. "Насаф"да ўзгариш. Шуҳрат Муҳаммадиев ўрнига майдонга Дониёр Нарзуллаев тушди.

Ўйиннинг 71-дақиқаси ўтиб бормоқда - 1:0

65. Голдан руҳланган Қарши жамоаси кетма-кет ҳужум қилмоқда. "Нефтчи" эса ҳимояда тартиб ўйин кўрсатмоқда.

62. Деян Больевичнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Бобур Абдухолиқов дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди - 1:0

62. ГООООООООООООООООООООЛ! 1:0. Бобур Абдуҳолиқов.

60. Ўйиннинг бир соати ортда қолди - 0:0

54. Жаҳонгир Меҳмонов қўпол ўйнаги учун огоҳлантирилди. Жарима тўпи..Тўп етказиб берилди ! "Нефтчи" ҳужумни қайтарди.

52. "Насаф"да ҳам ўзгариш. Ислом Рашидхонов ўрнига, Шароф Мухиддинов тушди.

50. "Нефтчи"да ўзгариш. Отабек Исроилов ўрнига Мурод Бобожонов тушди. Ҳужумчи ўрнига ҳужумчи.

48. Иккинчи бўлим тенгкурашлар остида бошланди. Яққол қайсидир жамоани устун дейиш қийин.

46. Иккинчи бўлим бошланди

- Жамоалар иккинчи таймни ўтказиш учун майдонга чиқиб келишмоқда.

45. Биринчи тайм тугади 0:0

44. Зарба !!!! Бобур Абдуҳолиқов боши билан "Нефтчи" дарвозасига зарба берди. Юсуповдан супер сейв!

38. Ўйин тепми секин-аста ошмоқда. Вазиятлар сони ҳам...

36. Бобур Абдуҳолиқов симулация учун сарик карточка олди.

35. "Нефтчи" дарвоазбони Ўктир Юсупов Қаршида яхши ўйин намойиш этяпти. У бир-неча вазиятларда ўзини кўрсатди. Ҳа, Юсупов энди ўзига ўхшаяпти!

30. Бобур Абдуҳолиқов !!! Ёш футболчи қанотдан ташлаб берилган тўпни Ўктир Юсупов дарвозасига йўллади. Тўпни дарвозабон ушлаб олди.

25. Қаршида меҳмонлар тўп билан ҳаракат қилганда мухлислар тинимсиз хўштакбозлик қилишмоқда. Мадридни ўзгинаси:)

19. Кичик устунлик мезбонларда. Бироқ ўз навбатида "Нефтчи" ҳам ҳимояда ёмон ҳаракат қилмаяпти.

17. Хавфли вазият ! Илк жарима зарбаси "Нефтчи" дарвозасига белгиланди. Хаводан ташлаб берилган тўпни "Насаф" футболчиси боши билан дарвозага йўллади. Юсупов ўз ўрнида !

14. Зарба ! Эркин Бойдуллаев берган зарба анча ноаниқ..

12. "Нефтчи"нинг ҳимоя ва ярим ҳимоя ўртасидаги боғликлик анчадан бери кўринмай қолганди. Бугун ҳимоячи ва ярим ҳимоячилар бир-бирини яхши тушуниб ҳаракат қиляпти.

10. Илк хавфли вазият ! Артур Геворкян "Нефтчи" дарвозасига зарба йўллади. Ноаниқ.

7. Отабек Исроилов ҳамда Шерзод Ҳакимов олдинга чизиқда анча фаол ҳаракат қилмоқда. Қодиров ҳамда Саидов уларни тўп билан таъминлаш вазифасини бажаряпти.

5. Ўйин тепмни жуда ҳам юқори эмас.  Кураш асосан майдон марказида кечмоқда.

3. Кичик устунлик "Насаф" вакилларида, жамоалар шошмаяпти.

2. Бугун  "Насаф" кўк, меҳмонлар эса оқ рангли либосда ҳаракат қилмоқда.

1. Ўйин бошланди!

- Диққат қилинг, "Насаф" ҳамда "Нефтчи" жамоалари майдонга чиқиб келишмоқда!

- Учрашув соат 19:30да бошланади.


19:30 - «Насаф» (Қарши) – «Нефтчи» (Фарғона) 1:0
Ҳакамлар:
А. Рисқуллаев (Тошкент), Ш. Файзиев (Жиззах), С. Ҳакимов (Самарқанд), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).

Гол: Бобур Абдухолиқов 62, - 1:0.

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 5.Илдар Маматказин, 6.Азиз Ғаниев, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 9.Илҳом Шомуродов, 17.Артур Геворкян, 19.Деян Больевич, 20.Эркин Бойдуллаев, 23.Шерзод Аъзамов, 27.Ислом Рашидхонов (14.Шароф Муҳитдинов, 54), 45.Бобур Абдуҳолиқов.
Захира: 25.Элдор Суюнов, 8.Сирожиддин Қўзиев, 16.Дилшод Хушбаков, 38.Дониёржон Нарзуллаев, 42.Нажмиддин Нормуродов.

“Нефтчи”: 1.Ўткир Юсупов, 2.Сардор Қулматов, 6.Бахтиёр Ёқубов, 7.Мансур Саидов, 8.Умид Қодиров, 9.Шерзод Ҳакимов, 15.Хусниддин Ғофуров, 18.Жавохирбек Расулов, 22.Алишер Саматов, 26.Отабек Исроилов (10.Мурод Бобожонов, 52), 32.Жаҳонгир Меҳмонов.
Захира: 35.Абдумавлон Абдужалилов, 25.Иброҳим Нумонов, 44.Исломжон Тошпўлатов, 46.Хуршидбек Асқаралиев, 51.Абдуқодир Ортиқов, 52.Аброрбек Исмоилов.
Дастлабки учрашув: 4:1

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика