Latest news

21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  0 21:28Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"  1 20:49Камолиддин Тожиев: "Режаларимизни очиқлай олмайман. Ҳар бир позицияга иккитадан футболчи бор"  5 20:30​Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" 3:0  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" (онлайн ҳисоб)  40 20:20​Суперлига. "Нефтчи" пенальтидан урилган гол эвазига ОКМКдан устун келди   73 19:59АПЛ. "Тоттенхэм" ўз майдонида "Астон Вилла"га ютқазди  1 19:45Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 19:16Мутахассис фикри: Катанец ёрдамчилари билан боғлиқ вазият ҳақида тўлиқ изоҳ  4 18:50Янгича офсайд қоидаси Жаҳон чемпионатигача тасдиқланиши ва амалиётга татбиқ қилиниши мумкин  6 18:20Де Дзерби: "Гринвуд дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланиши мумкин"  6 17:57Суперлига. "Пахтакор" иккита пенальти тепилган ўйинда бир киши кам "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди  65 17:35А Серия. "Ювентус" мавсумдаги илк мағлубиятини "Комо"дан қабул қилиб олди  11 16:50Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"  8

"Насаф" мухлислар клуби сардори Ўктам Узоқов: "Қашқадарё халқи кубокни Қаршига келишини кутмоқда" News

"Насаф" мухлислар клуби сардори Ўктам Узоқов: "Қашқадарё халқи кубокни Қаршига келишини кутмоқда"

Ўзбекистон кубоги финали олдидан "Насаф" мухлислар клуби етакчиси Ўктам Узоқовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- "Бунёдкор" жамоаси ҳақида фикрларингиз...
- "Бунёдкор" мамлакатимизнинг гранд клубларидан бири ҳисобланади. Бу жамоа ҳурматга лойиқ. Бир-бирига муносиб бўлган жамоалар ўртасидаги баҳс. Жуда кучли кураш кечади деб ўйлайман.

- "Насаф" ниманинг эвазига кубокни қўлга киритиши мумкин?
- Футболчиларимизнинг маҳоратига ишонамиз. Барча ўйинчилар худди сўнгги учрашувга тушгандек ҳаракат қилишларига шубҳа йўқ. Бутун Қашқадарё халқи кубокни Қаршига олиб келинишини кутмоқда.

- "Насаф" мухлислар клуби финалга қандай тайёргралик кўрмоқда?
- Финалга ўзгача тайёргарлик кўраяпмиз. Қўллаб-қувватлаш ажойиб бўлади. Уйдами, сафардами фарқи йўқ биз доим жамоамизни қўллаб келганмиз. Жиззахдаги ўйинга "Насаф" мухлислари футболчилардан ҳам кучлироқ тайёргарлик кўрмоқда десам янглишмайман.

- Финалда "Насаф" қандай таркибда майдонга тушади? Тахминингиз.
- Тўғриси тахминий таркибни айта олмайман. Буни мурббийлар ҳал қилишади. Лекин ўша куни барча асосий футболчиларимиз майдонга тушишига ишонаман.

- Финал учрашуви Жиззахда ўтишига муносабатингиз...
- Жуда яхши муносабатдамиз. Сабаби олдинлари финал фақат Тошкентда бўларди, вилоятдаги мухлисларнинг кўпчилиги финалга бора олмасди. Ўтган йилдан бошлаб ҳал қилувчи баҳслар вилоятларда ўтказила бошланди. Иккала жамоа учун ҳам нейтрал бўлган Жиззах варианти танланганидан хурсандмиз. Кейинги йилларда ҳам бошқа вилоятларга финал ўйинлари топширилишини истаймиз.

- Тахминий ҳисоб?
- Ҳисобни тахмин қила олмайман. Лекин "Насаф" жамоамизнинг ғалабасига ишонаман.


Бироздан сўнг "Бунёдкор" мухлислар клуби етакчиси Шавкат Имомовнинг фикрлари тақдим этилади.



Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика