Latest news

14:05Рэтклифф Левандовскининг МЮга ўтишига тўсқинлик қилган  1 13:37Шомуродов Туркия Суперлигасида тур рамзий жамоасидан ўрин олди  1 13:17Суперлига. 27-турга ҳакамлар тайинланди  2 12:53Туркияда ҳакамлар қимор ботқоғида: 150 нафардан ортиқ ҳакам тергов остида!  1 12:25Брендан Рожерс "Селтик" мураббийлигидан истеъфога чиқди  2 11:59ЎФФ президенти "Бенфика" клуби шароити билан танишди  3 11:38"Челси" қозоғистонлик футболчини Франция клубига ижарага беради  2 10:41"Барселона" МЮга керак бўлмай қолган яна бир футболчининг трансферига 70 миллион евро сарфлашга тайёр  2 10:10Ламин Ямал "Реал"га қарши ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ўзгартириш киритди  13 09:42Винисиус нима учун "Реал"ни тарк этмоқчи эканлиги маълум бўлди  5 09:11МЮ ва "Челси" қизиқаётган футболчининг нархи 120 миллион фунт этиб белгиланди  3 08:30Пролига. Бугун тур якунланади  0 08:03“Олтин тўп”га даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Рўйхатда Дембеле йўқ  19 07:36Ямал қимматбаҳо харидни амалга оширади  2 01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  8

"Насаф" мураббийи: “Келгуси мавсумдаги режаларимиз ҳақида кейинроқ батафсил гаплашамиз” News

"Насаф" мураббийи: “Келгуси мавсумдаги режаларимиз ҳақида кейинроқ батафсил гаплашамиз”

Ёшлар лигасининг 32-тур доирасидаги “Сўғдиёна” – “Насаф” учрашуви якунига етгач, мезбонлар устози Зафар Холмуродовдан мавсум ҳақидаги фикрларини сўрадик.

- Аввало шуни таъкидламоқчиманки, бу йилги мавсум биз учун осон кечмади. Шунга қарамасдан йигитлар бор кучларини беришиб, муносиб ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишди. Албатта “Насаф” ўринбосарлар жамоаси олдига қўйилган асосий вазифа бу – асосий таркибимизга ўйинчилар тайёрлаб бериш ҳисобланади. Агар ўринбосарлар таркибидан бир икки нафар ўйинчимиз асосий таркибдан муқим жой эгалласа бу биз учун ижобий баҳо саналади. Бу борада жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул ака Бердиев билан доимо ҳам фикр ва ҳамжиҳатлик билан иш олиб борамиз. У киши ўзининг ёрдами ва маслаҳатларини биздан аямайди. Эътибор берсангиз, Рўзиқул Саъдуллаевич ёшларимизнинг ҳар бир ўйинини диққат билан кузатиб боради. Чунки, “Насаф”да доимо ёшларга катта эътибор қаратилади ва жамоа таркиби ҳам ушбу футболчилар билан тўлдириб борилади.

Бу йил ёшларимиз таркибида мунтазам тўп тепган Дилшод Саитов, Шерзод Темиров, Худоёрхон Сагдуллаев, Ойбек Бозоров, Шерзод Насруллаев, Акмал Мозговой ва бошқалар асосий таркибимизда майдонга туша бошлашди. Булардан баъзилари эса асосий таркибимиздан аллақачон ўз ўрнини эгаллаб бўлишди. Биз бу натижалардан жуда мамнунмиз. Бу футболчиларимиздан ташқари ҳам шундай давогар футболчиларимиз бор.

Бундан ташқари бизни яна бир жиҳат қувонтирадики, юқорида тилга олган футболчиларимиз ҳаттоки мамлакатимизнинг олимпия терма жамоаси таркибида майдонга туша бошлашди. Албатта ёшларимиз бу ишончни оқлашда давом этишлари ва ўз устиларида кўпроқ ишлашлари керак бўлади. Чунки, бундай шараф ҳар қандай футболчига ҳам насиб қилавермайди.

Келгуси режалар? Келгуси мавсумдаги режаларимиз албатта катта, келинг бу ҳақда кейинроқ батафсил гаплашамиз, - деди Зафар Зарипович.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика