"Насаф": Машғулотлар давом этмоқда
27 sep 2015 22:18
News
"Насаф": Машғулотлар давом этмоқда
Бугун жамоамиз аъзолари клуб қароргоҳида ўзларининг навбатдаги машғулотларини ўтказишди. Рўзиқул Бердиев бошчилигида ўтган машғулотда футболчилар тўлиқ дастур бўйича шуғулланишди.
Машғулотларда асосий урғу футболчиларимизнинг жисмоний ҳолати ва тўп билан ишлашга қаратилди.
Жисмоний машқларни Илнур Сибагатуллин ўтказган бўлса, Шуҳрат Тошпўлатов футболчиларни тўп билан ишлатди.
Дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков эса ўзининг тўрт нафар шогирдини махсус дастур бўйича шуғуллантирди.
Машғулотларнинг сўнгги босқичида футболчилар иккига бўлиниб футбол ўйнашди. Рўзиқул Бердиев бошчилик қилган жамоа 6:5 ҳисобида ғалаба қозонди.
Икки соат давом этган машғулот соат 20:00да ўз якунига етди.
Эслатиб ўтамиз, Олий лиганинг 24-туридан ўрин олган "Металлург"га қарши ўйин 30 сентябрь куни Бекободда бўлиб ўтади.




Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments