Latest news

21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  58 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  647 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  16 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  10 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3

«Насаф» логотипи ўзгарди! News

«Насаф» логотипи ўзгарди!

Хабарингиз бор, «Насаф» жамоаси Coca-Cola Суперлигаси 9- турида Қўқоннинг “Қўқон-1912“ жамоаси меҳмони бўлганди (2:2).

Айнан шу беллашувда «аждарлар» ўзларининг янги формаларида ҳаракат қилишди. Эътибор қилган бўлсангиз янги формада жамоанинг янги рамзи акс эттирилган.

Ўзингизга маълум, жамоа 2009-2011 йиллардаги спорт формасида аждар рамзи туширилган логотипдан фойдаланган эди. Жамоанинг халқ орасидаги номи ҳам айнан «аждарлар» деб юритилади. Клуб раҳбарияти мавсум аввалида кўп сонли мухлисларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда яна ушбу рамзга янгича руҳда қайтишни ният қилган эди. Аммо бутун дунё бўйлаб ёйилган коронавирус пандемияси туфайли режаларни бироз чўзиб туришга тўғри келди.

Жамоа логотипида «аждар» тимсолининг акс этиши ҳам Қарши шаҳри тарихига бориб тақалади. 2006 йилда Қарши шаҳрининг 2700 йиллик юбилейи нишонланганида хабарингиз бор. Айнан Қарши тарихини ўрганиш жараёнида Қарши яқинидаги Ерқўрғон тепаликларидан «аждар» тимсоли акс эттирилган тангалар топилган!

Қуйида "Насаф"нинг янги логотипини ҳавола этамиз.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика