Latest news

07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  9 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  21 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  64 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  73

"Насаф": Жамоани тарк этганлар, Рой Рок тиббий кўрикдан ўтолмагани ва "Сўғдиёна" билан бўладиган баҳс ҳақида News

"Насаф": Жамоани тарк этганлар, Рой Рок тиббий кўрикдан ўтолмагани ва "Сўғдиёна" билан бўладиган баҳс ҳақида

Tags :  Насаф
Бугун янги ҳафтанинг илк кунида “Насаф” Тошкентда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси билан назорат учрашувида майдонга тушади.

 

Аслида 25 январь санасида қаршилик футболчилари Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоаси билан куч синашишлари лозим эди. Аммо маълум сабабларга кўра, мазкур баҳс ўтказилмайдиган бўлди. Натижада жамоамиз Даврон Файзиев бошчилигидаги  “Сўғдиёна”га қарши назорат баҳсини ўтказади.

Жамоамиз таркибидаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак,  ўтган ҳафтада “Навбаҳор”га қарши баҳсда жамоа таркибида кўрикдан ўтган Илдар Маматказин клуб билан шартномага имзо чекди.  “Локомотив” билан шартномаси якунига етган ярим ҳимоячи Дилшод Раҳматуллаев ҳам янги мавсумда “Насаф” шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Шунингдек, ўтган мавсумда “Сўғдиёна”да ҳаракат қилган ҳимоячи Сайдулло Раҳматов ҳам “Насаф” билан келишувга эришди. Бунгача “Машъал”дан иқтидорли посбон “Насаф” билан бир йиллик битимга имзо чекканди.  Айни пайтда бир йўла уч нафар футболчимиз – ҳимоячи Ҳамза Каримов, Фарруҳ Сайфиев  ва ярим ҳимоячи Одил Ҳамробеков жароҳати боис жамоа таркибида машғулотларда иштирок этишмаяпти. 

Ўз навбатида сўнгги тўрт мавсумда “Насаф” шарафини ҳимоя қилган Шохруҳ Гадоев кейинги фаолиятини Баҳрайннинг “Муҳаррақ” жамоаси билан боғлади. Шунингдек, жамоани дарвозабонлар Ўткир Юсупов, Алибек Туробов, Илҳом Юнусов, Ботир Қораев, Акрам Баҳриддинов, Алишер Юсупов тарк этишди. Ўтган мавсумда қаршилик мухлисларнинг ёқимтойига айланиб қолган словениялик Рой Рок куни кеча пойтахтимизда тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтолмади табиийки, у жамоа билан янги шартномага имзо чекмайдиган бўлди.

“Насаф” – “Сўғдиёна” учрашуви 25  январь куни соат 15:00 да “Бунёдкор” стадиони футбол мактаби майдонида бошланади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика