Latest news

02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  2 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  12 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  5 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  8 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  38 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  6 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0

"Насаф" ҳам Бундеслигадан ўрнак олмоқчи News

"Насаф" ҳам Бундеслигадан ўрнак олмоқчи

Суперлиганинг 2020 йилги мавсуми 4-тур учрашувлари 13-15 июнь кунлари бўлиб ўтади.

Бутун жаҳонда коронавирус пандемияси сабабли барча футбол ўйинлари томошабинларсиз ўтказилмоқда. Жумладан Ўзбекистон Суперлигасида ҳам учрашувлар томошабинларсиз бўлиб ўтади. Бироқ сиз жамоамизнинг барча уй учрашувларида стадиондаги мухлисига айланишингиз мумкин. Қандай қилиб? Деган савол туғилиши табиий.

Бунга ёрқин мисол қилиб Германия Бундеслигаси ва бир қатор жаҳон футбол лигаларида пандемия туфайли мухлисларсиз бўлаётган учрашувларда ўз жамоаларини руҳий қўллаб қувватлаш учун мухлислар ўз суратларини мухлислар секторларига жойлаштириб фотомухлисга айланишмоқда ва жамоаларини ёлғизлатиб қўйишмаяпти. Биз ҳам жамоамизни қўллаб қувватлаш мақсадида мухлисларимиз учрашувларга ташриф буюра олмасаларда, ўз суратлари билан фотомухлисга айланиб жамоамизни қўллаб-қувватлаш ва уларга руҳан далда бўлишлари мумкин. Қўшимча маълумотлар учун маркетинг бўлими ходими Санжар Сайфиев ёки мухлислар билан ишловчи мутахассис Ўктам Узоқовларга мурожаат қилишингиз мумкин. Бу ҳақда "Насаф" клуби матбуот хизмати хабар берди.

С.Сайфиев 91 224 74 74
Ў.Узоқов 91 462 21 99

Фотосуратларингиз ҳар бир учрашувда мунтазам мухлислар секторига қўйиб борилади.

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика