Latest news

01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  1 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  23 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  5 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  3 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  32 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  7

“Насаф” – “Бухоро”. Превью News

“Насаф” – “Бухоро”. Превью

Мамлакатимиз футбол майдонларида 9-10 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган миллий чемпионатимизнинг 21-тур учрашувлари доирасида "Насаф" ўз майдонида “Бухоро” жамоасини қабул қилади.

Учрашув Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 19:15да бошланади.
 
Ўзаро учрашувлар тарихидан
Мазкур жамоалар миллий чемпионатимизда шу пайтгача ўзаро 37 марта куч синашганлар. Ўзаро бўлиб ўтган  учрашувларнинг 19 тасида жамоамизнинг қўли баланд келган. 9 учрашувда муроса кўчаси танланган бўлса, 9 учрашувда бухоролик футболчилар ғалабага эришган.
 
Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик жамоамиз томонида 64-37. “Насаф”нинг “Бухоро” жамоаси устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси - 6:0. “Бухоро” жамоаси эса 5:1 - энг йирик ҳисобда ғалабага эришган.
 
Қаршидаги учрашувлар
Ушбу жамоалар миллий чемпионат доирасида Қаршида ўзаро 18 марта куч синашганлар. Қаршида бўлган учрашувларнинг 12тасида жамоамиз ғалаба нашидасини сурган. Қолган 6 учрашувда дуранг натижалар қайд этилган. “Бухоро” жамоаси ҳозиргача Қаршида ўтган ўзаро учрашувларда умуман “Насаф”ни мағлубиятга учрата олмаган.
 
Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати
“Насаф” жамоаси жорий чемпионатда 20та учрашув ўтказиб, 43 очко билан турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда. “Бухоро” жамоаси ҳам 20та учрашув ўтказиб, 36 очко тўплаган. Улар турнир жадвалининг 5-поғонасини банд этиб туришибди. Жамоамиз иккинчи даврадаги ўтган 5 учрашувда ҳам ғалабага эришган. “Бухоро” жамоаси эса 4 учрашувда ғалаба ва 1 учрашувда дурангга эришган.
 
Ўзаро учрашувлар ҳақида яна маълумотлар
Ўзаро учрашувлар тарихига назар ташласак, “Бухоро” жамоаси дарвозасини дастлаб собиқ ҳужумчимиз Александр Бейнарович ишғол этган. Ушбу учрашув 1997 йил 8 августда Қаршида бўлиб ўтган ва жамоамиз рақибларини 3:0 ҳисобида мағлуб этишган. Александр Бейнарович 1997 йилда жамоамиз сафида тўп тепган. Сўнгги марта чемпионат доирасида  “Бухоро” дарвозасига гол  урган ҳужумчимиз эса Азамат Алланиёзов бўлиб турибди.
 
Айни пайтда клубимизда мураббийлик фаолиятини олиб бораётган собиқ футболчилардан Рўзиқул Бердиев, Шуҳрат Тошпўлатов, Николай Минчев, Зафар Холмуродов ва Нурали Султоновлар ҳам ўзаро учрашувларда “Бухоро” жамоаси дарвозасига гол киритишган.
 
Бу йилги чемпионатнинг биринчи даврасидаги 24 апрелда Бухорода бўлиб ўтган 6-тур учрашувида “Насаф” жамоаси “Бухоро”ни 2:0 ҳисобида таслим этган эди. Учрашувдаги голларга Шерзод Аъзамов ва Азамат Алланиёзовлар муаллифлик қилишган.
 
Бўлажак учрашув ҳакамлари ҳақида
 
ЎзПФЛ 21-тур. 09.09.2016 й.
“Насаф” (Қарши) – “Бухоро” (Бухоро)
Қарши ш., “Марказий” стадион. Соат 19:15да
 
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент)
Захира ҳаками: Бахтиёр Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: Гали Имамов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров.
 
Равшан Эрматов бу йилги чемпионатда бунгача жамоамиз иштирокидаги битта “Навбаҳор” – “Насаф” учрашувини бошқарган. Осиёнинг 5 карра энг яхши ҳаками сифатида эътирофга сазовор бўлган, ФИФА ҳаками Равшан Эрматов жорий чемпионатда илк марта Қаршидаги учрашувни бошқаради.
 
Бўлажак учрашувнинг бошланиш вақти
 
9 сентябр жума куни Қаршида бўладиган “Насаф” – “Бухоро” учрашуви “Марказий” стадионда бўлиб ўтади. Учрашув соат 19:15да бошланади.
 
Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 8 сентябр куни Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳида бўлиб ўтади. Ушбу учрашув соат 17:00да бошланади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика