Latest news

19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  0 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  0 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  1 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  23 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  11 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  12 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  4

"Насаф" бугун Қозоғистоннинг олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушади News

"Насаф" бугун Қозоғистоннинг олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушади

Туркияда ўқув-йиғин машғулотлари ўтказаётган “Насаф” жамоаси бугун навбатдаги учинчи назорат учрашувини ўтказади.

Ушбу назорат учрашувида "Насаф"нинг рақиби Қозоғистоннинг олимпия терма жамоаси бўлади.

Назорат учрашуви ҳар доимгидек бизнинг вақт билан кеч соат 18:00да бошланади. Бунгача "аждарлар" иккита назорат учрашув ўтказганидан мухлисларнинг хабари бор, Рўзиқул Бердиев шогирдлари ўтган ҳар иккала учрашувда ҳам бир хил 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган эдилар.

Эслатиб ўтамиз, Анталиядаги йиғин 26 январгача давом этади, йиғинда 25 футболчи иштирок этаяпти.  Бугунги бўладиган назорат учрашувидан ташқари яна тўртта назорат учрашувлари ўтказиш йиғин режасига киритилган. "Насаф"нинг бундан кейинги рақиблари “Спартак-Нальчик” (Россия), “Ворскла” (Украина), “Поханг Стилерз” (Ж.Корея) ва  “Карпати” (Украина) клублари бўлиши мумкин.

Барча мухлислар номидан "Насаф" жамоасига бугунги назорат учрашувида ҳам омадлар тилаб қоламиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика