Latest news

21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  0 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  1 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  1 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  14 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  7 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  15 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  7 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  3 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  2 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  7

"Насаф" 15 январь куни "Шахтёр" билан ўйнаши тасдиқланди News

"Насаф" 15 январь куни "Шахтёр" билан ўйнаши тасдиқланди

8 январь куни Тошкентда "Локо" ва "Насаф" ўртоқлик учрашуви ўтказиши режалаштирилганди.
Куни кеча ташланган қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон чемпионатининг кумуш ҳамда бронза медал совриндорлари 2-турдаёқ ўзаро тўқнаш келишлари маълум бўлди. Шу боис, мураббийлар 8 январга мўлжалланган учрашувдан воз кечишлари ҳам мумкин. 10 январь куни "Насаф" делегацияси илк хориж йиғинини ўтказиш мақсадида Туркияга жўнаб кетади. 15 январда Қарағанданинг "Шахтёр"и билан ўйин бўлади. Клуб бош мураббийи Рўзиқул Бердиев мухбиримиз Камолиддин Алимов билан суҳбатда бу маълумотни таслиқлади.

"Олдинда биз катта синов кутиб турибди. ОЧЛ плей-офф босқич ўйинида иштирок этишимиз керак. Тайёргарликни ҳам шунга монанд тарзда олиб боришга ҳаракат қиляпмиз. Таркибда деярли ўзгаришлар бўлмади. Энг муҳими, ўтган йилги таркибни сақлаб қолдик. Барча етакчи футболчиларимиз билан шартномаларни узайтирдик. Бир-икки нафар янги ўйинчилар қўшилиши мумкин. Легионерлардан кўра, маҳаллий футболчиларга эътибор қаратамиз. Кўз остимизга олиб қўйган ўйнчиларимиз бор. Туркиядаги йиғинда уларни кўрикдан ўтказамиз. 15 январь куни Қарағанданинг "Шахтёр" клуби билан назорат ўйини ўтказамиз. Устозимиз Виктор Кумиков билан яна бир бор учрашиш имконияти юзага келяпти", - дейди Ўзбекистоннинг 2013 йилдаги энг яхши мураббийи.  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика