Latest news

08:56Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 08:28"Ньюкасл" афсонаси нима учун фаолиятини БААнинг 3-лигасида давом эттиришга қарор қилганини тушунтирди  0 08:00Бруну Фернандеш: "Клубга барқарорлик керак"  1 07:34Суперлига. Бугун 2 та баҳс бор  3 01:50Ўзбекистон U23 термаси Хитойдаги турнирда иштирок этади  0 01:41Франция. ПСЖ қийин ўйинда дуранг ўйнади ва пешқадамликни сақлаб қолди  1 01:11Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Шабаб"ни мағлуб қила олмади  2 00:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:1  0 00:46Тер Штегеннинг қишда "Барселона"дан кетиши инкор қилинмаяпти  2 00:12Швеция термасини инглиз мураббийи бошқаради  0 00:10Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" 4:3  0 23:54Иван Бошкович: "Ҳозир саккизинчи ўриндамиз, лекин мақсадимиз юқорироқда. Бунинг учун ҳаракат қиламиз"  5 23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  7 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  5 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0

"Наполи" Осимхеннинг нархини оширди News

"Наполи" Осимхеннинг нархини оширди

Манба тафсилотларни келтирди.

Виктор Осимхен Европанинг энг талабгир ҳужумчиларидан бирига айланди.

"Il Mattino"нинг хабар беришича, "Наполи" нигериялик футболчининг нархини оширган.

Осимхен кўп йиллардан сўнг "Наполи"га Италия чемпионати чемпионлигини қайтаришда муҳим роль ўйнади. Нигериялик футболчи жорий мавсум А Серияда 23 та гол урди.

Сўнгги ҳафталарда 24 ёшли ҳужумчига ПСЖ, "Бавария" ёки "Манчестер Юнайтед" томонидан қизиқишлар бўлди. 

"Il Mattino" нашрининг қўшимча қилишича, футболчи сешанба куни Парижга бориб келган. Ушбу саёҳат тафсилотлари номаълум, аммо у ўз агенти Роберто Календа билан бирга бўлган.

"Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис ўз футболчиси атрофидаги вазиятни кузатмоқда. "Наполи" хўжайини ҳатто нигериялик футболчининг нархини 160 миллион еврога кўтарди. Клублар ўртасидаги кураш туфайли бу миқдорни ошириш мумкинлигига умид қилинмоқда.

Осимхеннинг "Наполи" билан битими 2025 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Клуб унга шартномани узайтириш ва маошини ошириш таклифини бермоқчи.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика