Latest news

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  22 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  31 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  99 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1027 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Намангандаги шоудан сўнгги мақола... News

Намангандаги шоудан сўнгги мақола...

Tags :  Навбаҳор
27 февраль куни “Навбаҳор” стадионида ажойиб байрам кечаси бўлиб ўтди.

Сўнгги йилларда бундай тадбирларни кўрмаётганимиз учун, бу сафарги учрашув барчамизда илқ таассурот уйғотди. “Навбаҳор” клуби томонидан тадбирни ёритиш бизнинг чекимизга тушгани ҳам бизни қувонтирди. Клуб матбуот бўлими бошлиғи Шавкат ака Содиқов тўрт кишидан иборат гуруҳимизни кутиб олдилар. Аслида Наманганга, улар томонидан ажратилган машинада етиб боришимиз керак эди. Бир кун аввал сайтимизда тадбирда иштирок этишимизни билган, танишимиз Шерзод, Тошкентдаги ишидан таътил олганини айтиб, шу куни ота – онасини кўргани Наманганга бориши кераклиги ҳақида айтиб, у билан кетишини айтди. Йўқ демадик, “Dori-Darmon” фирмасининг етакчи мутахассисларидан бири бўлган бу йигит билан, режалаштирилаётган хайрия акцияларида ҳамкорлик қилиб олиш учун 4 соатли вақт айни муддао эди. Шундай бўлди ҳам.



Водийнинг ошини еб, соат 12:20да меҳмонлар учун ажратилган “Namangan” меҳмонхонасига кириб бордик. Кўз олдимизда сочига оқ тушган чемпионлар суҳбатлашар эдилар. Соат 12:30га тушлик айтилгани боис, барча меҳмонхонанинг 5 қаватида жойлашган ресторан томон йўл олар эдилар. Бирин кетиб кириб келаётган футболчилар ўзаро суҳбатлашарлар. Россиядан келганлар телефон рақамларини берадилар. Тўпларга дастхат қўйиш, хуллас ретро...

“Навбаҳор”-96да фаолият олиб борганлар бугунги кунда катта кишиларга айланиб бўлганлар. Улар орасида, ўша йиллари маъмур бўлиб ишлаган Самвел Бабаянни бугунги кунда МТЖни бошқараётгани, менежер Бахтиёр Бобоевни бугунги “Бунёдкор” билан қандай ютуқларга эришганини айтиб ўтиш шарт бўлмаса керак. 1996 йилда бор йўғи 4та учрашувда майдонга тушган Анвар Солиев кейинчалик лигамизнинг энг зўр ҳужумчиларидан бирига айланди. Жамоа сардори Фарҳод Магометов бугунда ПФЛ раҳбари.



Аслида тадбирни ўтказиш ғояси 2015 йил чиққан. Мавсум якунига етиши билан клуб ноябрь ойида шоу ўтказишни режалаштирган экан. Аммо ўша пайтдаги молиявий ҳолат, ундан ташқари ҳориждаги футболчиларнинг вақтлари билан муаммо бўлганлиги учун бир йўла 2016 йилга қолдирилган эди. Мирзоҳид Маърифхановнинг таклифини бир овоздан мақулланди. Ишчи гуруҳ тузилди. Бу лойиҳа вилоят ҳокими Хайрулло Ҳайитбоевич Бозоровга ҳам мақул тушди. Тадбирни очилиш маросимида, вилоят ҳокими ва Наманган ВФФ президенти Хайрулло Ҳайитбоевични ўзи иштирок этгани, у кишини футболга буфарқ эмаслигидан далолат эди. жорий йилда “Навбаҳор” сафида бўлаётган ижобий ўзгаришлар ҳам айнан шу кишининг меҳнатлари билан чамбарчас боғлиқ.

Ташкилий ишлар билан клуб директори Ғанишер Исмоилов ва матбуот котиби Шавкат Содиқов зиммасига тушди. 5 нафар собиқ футболчини бугунги кунда чет элда истиқомат қилишаётганлигини инобатга олсак, уларни Наманганда жамлаш осон иш эмас. Кези келганда, кичик турнир ўтказиб қанча қийинчиликка дуч келамиз. Фақатгина паспорти билан муаммо борлиги туфайли Олег Шацких кела олмади. Қолган ҳамма Наманганда жамул-жам бўлди, барчаси “Навбаҳор” клубининг ҳисобидан амалга оширилди. Афтидан, жорий йил клубда молиявий қийинчиликлар бўлмайди.

Чипталар ҳам чўнтакбоп. Бир йил аввал стадионни очилиш ўйинга 100 000 сўмдан чипта чиқарилган эди. Бу сафар эса, тарихий футболчилар ҳамда Озодбек Назарбеков, Ҳосила Раҳимова, Манзура, Шохрух репер, қизиқчи Искандар Хамроқулов ва Сардор Раҳимхон каби эл суйган санъаткорлар иштирокидаги шоу учун 25 000 сўм у қадар қиммат эмас. Фақат тадбирнинг вақти бироз эрта бўлганлиги учун стадион тўлмади. Шунда ҳам 10 мингдан зиёд томошабин стадионга ташриф буюрдилар. Иккиланмай келмаганлар армонда қолди деб айта оламиз.



Тадбир давомида, собиқ футболчилар 20 йил аввал ўзлари истиқомат қилган клуб базасида бўлдилар. Ҳамма бирма-бир ўзи истиқомат қилган хонага кириб чиқиб, ёшликни эслади.

Стадиондаги 4 соат вақт бир зумда ўтиб кетди, 20 йиллик ёд этилган 27 февраль ҳам бир зумда тарих саҳифаларига кирди.



Стадиондаги тадбир якунига етгач, биз репортажни тайёрлаш учун меҳмонхонага, меҳмонлар эса байрам дастурхони ёзилган Наманган шаҳридаги "Диёр" мажмуасига йўл олдилар. Тадбирда Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳам иштирок этди. Бундан ташқари, тадбирга чемпион жамоа вакиллари билан биргаликда "Навбаҳор"нинг жорий йилги таркиби аъзолари ҳам қатнашишди. Байрам дастурхонида, шаҳар ва туман ҳокимлари, ҳомий ташкилот раҳбарлари ҳам таклиф этилишди. Тадбир дастурхонида халқимиз ардоғидаги санъаткорлар Ҳосила Раҳимова, Гуласал Абдуллаева, Малика Эгамбердиева каби хонандалар меҳмонларнинг хизматида бўлишди. Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов тадбирга ўзига хос файз олиб кирди. Тадбир давомида икки йилдан бери “Навбаҳор” футбол клуби аъзоларини сифатли костюм шимлар билан таъминлаб келаётган ҳомий корхона «Асрортекстил Саноат» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган костюм шимлар 1996 йилги чемпион жамоа аъзоларига Ҳамидулло Ваҳобов томонидан тантанали равишда топширилди.

Бир сўз билан айтганда, барчасига “5” баҳо!

Кейинги тадбир “Навбаҳор” ва “CA” ўртасида ўтказилади. Россия премьер лигасида мавсум якунига етгач, Наманганда илк маротаба “Odil Ahmedov Cup” – 2016 мусобақасини ўтказишни режамизга киритганмиз. Кўришгунча!


Нодирхўжа Юлдашев



Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика