Latest news

19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  2 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  3 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  2 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  18 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  2 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  8 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  13 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  5 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  18 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  24

Нафақат футбол, балки спорт фидоийси - Дмитрий Адисман яна бир ёшга улғайди News

Нафақат футбол, балки спорт фидоийси - Дмитрий Адисман яна бир ёшга улғайди

Бугунги санада ўз таваллуд айёмларини нишонлаётган футбол аҳлини унутилмас кун билан муборакбод этишда давом этамиз.

Бугун ўз туғилган кунларини нишонлаётганлар орасида нафақат футбол, балки ўзбек спорти фидоийси, "Пахтакор" клуби бош директори Дмитрий Адисман ҳам бор. Дмитрий Александрович ҳақида узоқ гапириш мумкин. Бу инсон узоқ йиллардан бери ўзбек спорти ривожи йўлида меҳнат қилиб келмоқда. 

Фаолияти давосмида гандбол, дзюдо, бодибилдинг ва финтес каби спорт федерацияларида раҳбарлик лавозимларида самарали ишлади. Ҳозирда у Халқ жамоаси номи билан машҳур бўлган "Пахтакор" профессионал футбол клуби бош директори! "Пахтакор"нинг ички ва халқаро майдондаги муваффақиятларида Дмитрий Александровичнинг хизматлари беқиёс. 

Фурсатдан фойдаланиб, сайтимиз ўқувчилари ва ходимлари номидан Дмитрий Адисманни таваллуд айёми билан чин қалбдан муборакбод этамиз! Унга энг яхши тилакларни билдирамиз. Александровичга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, бахт, омад ва иш фаолиятида янги муваффақиятлар тилаб қоламиз. 

"Пахтакор" олтин дублни қайд этиб улгурди. Олдинда жамоани требл кутмоқда. "Пахтакор" ўз бош директори Дмитрий Адисман билан бирга ўз олдига қўйилган мақсадларни бирма-бир забт этишига тилакдошмиз.

Туғилган кун муборак, Дмитрий Александрович!


Собир Ходиевнинг Дмитрий Адисманга тилаклари  

- Сўзим аввалида Дмитрий Александровични бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этаман. Барча орзу-истаклари рўёбга чиқсин. Орзуларининг тенг ярми "Пахтакор" билан боғлиқ десам янглишмаган бўламан. Бахтига яқинлари, оила аъзолари соғ бўлишсин, фарзандларини роҳатини кўрсин. Қолаверса, барча йўналишдаги ишларига ҳам ривож тилайман. Қўли очиқ, саҳий инсон. Жуда кўпчиликка ёрдам беради, лекин бу хайрли ишларини ҳеч кимга айтмайди. Буни мен яхши биламан. Бу хайрли ишларига Яратган ўз ажрини берсин. Бундай саҳоватли, қўли очиқ инсонлар юртимизда кўпаяверсин. Насиб қилса, бу йил ҳозир ўзимиз қатнашган учинчи мусобақада ҳам ғалаба қозониб, мухлисларимизни хушнуд этамиз.  

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика