Latest news

14:35"Контега қарши битта ўйин бир йиллик тажрибага тенг"  0 14:08Гвардиола олдида катта танлов: "Сити"да қолиш ёки янги чақирувни қабул қилиш  22 13:39"Челси" "Барселона" аъзоси учун 30 млн евро тўлашга тайёр  2 13:12Ўзбекистон U-20 терма жамоаси устози: "Пенальтилардан фойдаланишни кўп маротаба машқ қилгандик"  14 12:58Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси "Бунёдкор"да иш бошлади  0 12:30"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Ҳусановни мақтади  16 12:03Слот – Гвардиолани АПЛнинг бир мавсумида икки марта мағлуб этган "Ливерпул"нинг биринчи мураббийи!  5 11:37"Барселона" 80 млн еврога баҳоланаётган туркиялик футболчига қизиқмоқда  6 11:09Хаби Алонсо – рекордчи!  1 10:41А Серия тўпурарларидан бирига «Арсенал» ва «Ливерпуль» асосий даъвогар  0 10:07Ўртоқлик учрашуви. «Насаф» «Шахтёр»ни мағлуб этди  4 09:36«Андижон» икки нафар футболчини ижарага берди. Бири Қозоғистон чемпионатига йўл олди  0 09:01Гвардиола Ҳусановнинг ўйнига юқори баҳо берди  18 08:33АПЛнинг жорий турида ушбу кўрсаткич бўйича Ҳусанов тенгсиз!  6 08:00Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  6

МЮ, "Реал", "Барселона", "Ювентус" ва яна 8 клуб Суперлига тузмоқчи. "Бавария" ва ПСЖ бунга қарши News

МЮ, "Реал", "Барселона", "Ювентус" ва яна 8 клуб Суперлига тузмоқчи. "Бавария" ва ПСЖ бунга қарши

Европа Суперлигасини ташкил қилишни режалаштираётган клублар номи эълон қилинди.

"The New York Times" нашрининг ёзишича, клублар аллақачон янги турнир тўғрисида принципиал келишувга эришишган ва 12 жамоа таъсисчи мақомини олиб, Суперлигани бошлашни режалаштираётганларга қўшилиш истагини билдирган.

Гап АПЛнинг топ-6 клуби, Ла Лига ва А Сериянинг 3 тадан клуби ҳақида бормоқда: "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Арсенал", "Челси", "Тоттенхэм", "Реал Мадрид", "Барселона", "Атлетико", "Ювентус", "Милан", "Интер".

Шунингдек, ташаббускорлар гуруҳи "Бавария" ва "Боруссия" Дортмунд жамоаларини ҳам ишонтиришга уриниб кўрди. Лекин, немис клублари рад жавобини беришган. Улар қитьа миқёсидаги одатий мусобақалардан воз кечмасликка қарор қилишган.

"Пари Сен-Жермен" ҳам Суперлигага таклиф қилинган, аммо клуб рози бўлмаган. Боиси шундаки, ПСЖ президенти Носсир Ал-Хелайфи УЕФА директорлар кенгаши таркибида бор. Шунингдек, у Қатарнинг "beIN Media Group" телекомпаниясини бошқаради ва Чемпионлар Лигаси трансляция ҳуқуқини сотиб олиш учун миллионлаб доллар сарфлаган.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика