МЮ 8 нафар футболчиси билан хайрлашиш ниятида — рўйхатда Лингард ва Антони Марсьяль ҳам бор
27 jul 2021 15:44
News
МЮ 8 нафар футболчиси билан хайрлашиш ниятида — рўйхатда Лингард ва Антони Марсьяль ҳам бор
"Манчестер Юнайтед" янги трансферлар учун маблағ ишлаб олиш учун қатор ўйинчиларни сотиб юбориш пайида.
Клуб эгаси бўлмиш Глейзерлар оиласи Оле-Гуннар Сульшерга ёзги трансферлар учун 100 млн фунт ажратган. Хавбек Жейдон Санчонинг жамоага келиб қўшилгани ва яқин вақтларда расман эълон қилиниши кутилаётган "Реал" ҳимоячиси Рафаэль Вараннинг трансферидан кейин харажатлар белгиланган суммадан ўтиб кетади.
Шу сабаб манкунианлар баъзи футболчиларни трансферга қўйиш ниятида. Бу ҳимоячилар Алекс Теллес, Диог Далот, Фил Жонс, Брэндон Уильямс, ярим ҳимоячилар Андреас Перейра, Дэниэл Жеймс ва Жесси Лингард.
Шунингдек, МЮ ҳужумчи Антони Марсьяль борасида жиддийроқ таклиф тушса, футболчи билан хайрлашишга тайёр.
Link :
Source : sports.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Comments