Latest news

16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  1 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  0 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  14 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  3 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  22 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1

Музаффар Музаффаров: “Қизилқум" билан ўйинда Файзиевнинг ҳақиқий жамоасини кўрасиз” News

Музаффар Музаффаров: “Қизилқум" билан ўйинда Файзиевнинг ҳақиқий жамоасини кўрасиз”

Олий лиганинг 15-тур ўйинларида Жиззахнинг “Суғдиёна” жамоаси Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилади.

Ушбу беллашув олдидан норасмий маълумотларга кўра клубни тарк этаётган “Суғдиёна” ярим ҳимоячиси Музаффар Музаффаров сайтимиз учун интервью берди.

- Музаффар, аввало футболга кириб келишингизда ким сабабчи бўлган?
- Мени футболга кириб келишимга асосий сабабчи дадам бўладилар. Ўзлари футбол ўйнаб юрган кезларида мени ўзлари билан ўйинларига олиб борардилар. 5 ёшимдан бери футболдаман. Албатта ўзимда ҳам қизиқиш бўлган.

- “Суғдиёна” жамоасига келган пайтларингизда тезда жиззахлик мухлислар олқишига сазовор бўлдингиз. Айниқса жарима зарбаларни жуда чиройли амалга оширасиз. Бунга қандай изоҳ берган бўлар эдингиз.
- Бу учун менга ишонган барча инсонларга раҳмат айтаман. Бу албатта мураббийим Даврон Файзиевнинг самарали меҳнати натижасидир. Мен мураббийимга чексиз миннатдорчилик билдираман. Мухлисларга келсак, жиззахлик мухлислардек мухлисларни ҳали учратмадим.  Ҳар ўйинда менга ишонишлари  ва қўллаб-қувватлаганлари учун катта раҳмат. Жарима зарбаларига келсак,  бразилиялик машҳур футболчиси Жуниньо Пернамбукано ўйинлари ва майдондаги ҳаракати менга жуда ҳам ёқади. Аста секинлик билан  унинг даражасига етишга  ҳаракат қиламан.



- Даврон Файзиев қандай мураббий?
- Мен учун энг яхшиси.

- “Суғдиёна” жамоаси билан эришган энг муҳим ғалаба қайси бўлган?
- Зомин туманида “Бунёдкор” жамоасига қарши ўйин. Жамоамиз билан биргаликда эришган энг муҳим ғалабамиз бўлган.

- Энг аламли мағлубиятчи?
- Бу даврада “Обод” жамоасига қарши ўйин жуда аъламли бўлган.

- Ёдизда  қолган энг чиройли голингиз?
- Олий лигада “Қизилқум” жамоаси дарвозасига ўрган голим. Олий лигада илк дебютим бўлган.

- Биринчи даврада қайси жамоадошингиз сиз учун энг яқини бўлди?
- Ҳамма жамоадошларим билан яхши мунособатдаман. Аммо, энг яқиним Санжар Рашидов. У билан нафақат майдонда, балки майдон ташқарисида ҳам дўстмиз.

- Ушбу суҳбатга тайёргарлик жараёнида ижтимоий тармоқларда сизнинг мухлисларингиз ҳам ўз саволлари билан мурожат қилишган. Улардан бирига жавоб берсангиз. Сизнинг мухлисингиз қаерда ўқиганингиз ҳақида ва фаолиятингизни қаерда бошлаганиз ҳақида сўраган.
- Мен Тошкентдаги “Пахтакор” академиясида таҳсил олганман ва фаолиятимни “Нефтчи” ёшлари сафида бошлаганман.



- Охирги пайтда сизни “Суғдиёна” жамоасидан кетишигиз ҳақида жуда кўп норасмий хабарлар тарқалган. Ҳақиқатдан ҳам жамоадан кетишга қарор қилдингизми?
- Ҳали ҳаммаси аниқ эмас. Бўлажак ўйин кўп ишларга аниқлик киритади. Агарда ушбу қарорга келсам, мухлисларим бу хабарни биринчилардан бўлиб билади.

- Олий лиганинг 15-тур доирасида “Суғдиёна” жамоаси Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилади. Ушбу ўйин ҳақида фикрингиз.
- Бўлажак беллашув жуда қизиқарли бўлиши табиий. Биз ушбу жамоага қарши кучли тайёргарлик қилдик. Мураббийларимиз берган барча кўрсатмаларга амал қилишга ҳаракат қиламиз. Майдонга ғалаба учун тушамиз ва бўлажак баҳсда барча Даврон Файзиевнинг ҳақиқий командасини кўради.

Музаффар Музаффаров ҳаётда ҳам жуда кунгли очиқ ва самимий инсон. Интервью давомида у ўзи ҳақида кўп маълумотларини айтишни хоҳламади. Унинг севимли клуби  “Реал Мадрид”. Музаффаровнинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз.

Дилдора Холбоева суҳбатлашди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика