Latest news

13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  8 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  10 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  30 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  11 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  23 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6

Мухтор Қурбонов: "Моддий муаммолар ўйлаганларимизни амалга ошириш учун тўсқинлик қилди" News

Мухтор Қурбонов: "Моддий муаммолар ўйлаганларимизни амалга ошириш учун тўсқинлик қилди"

"Металлург" - "Шўртан" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Мухтор Қурбонов ўз фикрларини билдирди.

Мухтор Қурбонов, “Шўртан” ФК бош мураббийи: “Металлург” анча шаклланган жамоа. Охирги турда ўйин оғир кечишини билгандик. Шундай бўлиб чиқди ҳам. Аммо Бекободга ғалаба иштиёқида келгандик. Ўйинчиларимизнинг аксарият вазиятларда асабийлашиши панд берди. Иккинчи таймда ўйинда бурилиш ясашга ҳам эришдик. Аммо ўзимиз учун керакли бўлган натижага эриша олмадик. Ғалаба билан бекободликларни табриклайман.

Бу йилги мавсумда кучли ўнталикка кириш олдимизга вазифа қилиб қўйилганди. Лекин кўнглимда еттинчи-саккизинчи ўринлар учун курашиш нияти ҳам йўқ эмасди. Бунинг учун потенциал имкониятимиз етарди. Афсуски мавсум давомидаги бир қатор қийинчиликлар, айниқса моддий муаммолар барча ўйлаганларимизни амалга ошириш учун тўсқинлик қилди. Шундай бўлса-да, дебютант учун 11-ўрин ёмон натижа деб ўйламайман. Кейинги мавсум бу йил йўл қўйилган хато ва камчиликлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда, янада юқори мақсадлар учун курашамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика