Мухлислари УЕФАни чўчқа сифатида кўрсатгани учун “Легия” жазога тортилиши мумкин
01 sep 2014 17:40
News
Мухлислари УЕФАни чўчқа сифатида кўрсатгани учун “Легия” жазога тортилиши мумкин
УЕФА Польшанинг “Легия” клубига нисбатан яна иш очди. Мамлакат чемпиони мухлислари Европа Лигаси доирасидаги Қозоғистоннинг “Актобе” жамоасига қарши учрашувда ўзларини ёмон тутишган.
Ҳақоратомуз баннердан ташқари, файерлардан ҳам фойдаланишган. Шунингдек, мезбонларнинг ўйинга кўрган ташкилотчилиги ҳам паст даражада бўлган. Ҳозирда УЕФА ушбу ҳолат юзидан текширувни бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, “Легия” клуби гарчи икки ўйин натижасига кўра Шотландиянинг “Селтик” клубини Европа Чемпионлар Лигасидан чиқариб юборган бўлсада, таркибида дисквалификацияси бор футболчи майдонга тушгани учун мусобақадан четлатилган эди. Навбатдаги жазонинг қандай бўлиши ҳозирча номаълум.

Link :
Source : olamsport.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments