Latest news

23:09Европа лигаси. "Атлетик" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:50Сеск Фабрегас фаолиятидаги энг яхши мураббийи ким эканлигини айтди  0 22:11Габриэль Агбонлахор: "Ямал мени қўрқитмоқда"  2 21:57Ямалнинг ёшида Месси ва Роналдунинг статистикаси қандай эди?  8 21:35"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради, аммо жуда қисқа муддатга  2 21:32Илёс Зейтуллаев "Ювентус"нинг ўрнига қаерга бориши мумкин бўлганини айтиб берди  5 21:15УЕФА ЕЧЛ ҳафта рамзий терма жаомасини эълон қилди  6 20:50Милитао жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  1 20:29Усмон Дембеле Goal талқинига кўра "Олтин тўп"га энг асосий номзод  5 20:05МЮ ва "Ювентус" бразилиялик хавбекка қизиқмоқда  0 19:40Зоммер: "Агар ақлли ўйнасак, "Барселона" билан ўйинда имконият бўлишини билардик"  2 19:14Яйпанда янги жамоа ташкил қилинди  27 18:48Ламин Ямаль: "Жавоб ўйинида боримизни берамиз"  12 18:22Хаби Алонсонинг ўрнини ким эгаллайди? "Байер" Фабрегас ва тен Ҳаг номзодларини кўриб чиқмоқда  7 17:51​"Барселона" футболчиси 3 ҳафтага сафдан чиқди  6

Мухлислар рекорди ҳақида бонг ураётган ўзбек футболи News

Мухлислар рекорди ҳақида бонг ураётган ўзбек футболи

Куни кеча Намангандаги "Марказий" стадионга жами 26 минг 231 нафар мухлис ташриф буюрган.

Айтишларича, стадионнинг умумий сиғими бундан ортиқ томошабинни қабул қила олмаган, ичкарига кира олмай кўчада қолиб кетганлар ҳам анча-мунча экан. Зўр натижа, мавсум рекорди. Бу ҳақда ЎзПФЛ ва турли платформалар бонг ураётгани ҳам рост. Шу ўринда сизга савол, хўш "Навбаҳор" стадионга киришни бепул қилиб қўйиб (айрим жамоаларимизда стадионга кириш ҳар доим бепул бўлган) бундай натижани қайд этгани ўзбек футболининг ривожига қанчалик ижобий таъсир кўрсатади? АПЛнинг камтарона бир жамоалар ўртасидаги ўйинга бундан кўп мухлис киради, уларда ҳатто Чемпионшип учрашувларига ҳам кириш бепул эмас. Бердисини айтгунча уриб ўлдиришга шошилмай туринг, бугунга қадар миллион маротабадан ортиқ айтганмиз, "Навбаҳор"га ҳеч қандай хусуматимиз йўқ. Ҳозир ҳам гап тамомила бошқа ёқда.

Стадионларга томошабинларнинг кўп келиши бу яхши ҳолат. Футбол биринчи навбатда мухлислар учун ўйналади. Лекин биз сўнги йилларда мухлислик маданияти ҳақида ўйламай қўйдик, аксинча PRга кўпроқ урғу қаратяпмиз. Сифат эмас, сон бизни ғурурлантиряпти. Мухлислик маданияти ҳақида гапирган киши ҳеч ким ёқмаяпти. Кеча бир неча кундан буён бир машҳур инсон томонидан довруғи кўкларга кўтарилаётган "Андижон" – "Машъал" учрашуви бўлиб ўтди. Роса бонг уриб стадионга чақирганларимиз, ўша мухлислардан бири ўйин вақтида меҳмонлар бош мураббийини бошига тош билан уриб қолди. Ишонмаган бўлсангиз, "Машъал" клубининг телеграмдаги саҳифасига кириб кўришингиз мумкин, исбот ва далиллар билан турибди. 

Ҳа, айтганча Муборак клуби матбуот котиби шу ўйинни аввалбошдан PR қилгани ҳақида айтаётганимиз, ўша машҳур инсон шаънига ҳам "ўта таъсирли" фикрларни ёзиб улгурган. Стадионга мухлисларни чақираверибмизу, лекин интернет асрида машҳур бўлиб кетаётган ўша анонсларда мухлислик маданияти ҳақида ҳеч нарса демаганимиз ҳақида ҳеч ким ўйлаб ҳам кўрмади. Оқибатда Дилявер Ваниев бошидаги ғуррани (балки ёрилган бўлиши ҳам мумкин) Андижондан эсдалик сифатида олиб кетадиган бўлди.

Про лиганинг 2020 йилги мавсуми ёдингиздами? Ўшанда мавсум доирасидаги сўнги учрашув Фарғонада ўтган, юқорида тилга олганимиз, яна ўша машҳур инсон бир платформада бу беллашувга "йил ўйини" дея таъриф бериб юборганди. У шу орқали ўша платформа саҳифаларини PR қилмоқчи эди, мақсадига эришди. Натижадан хабардорсиз, биттаси 10 йилга футболдан четлатилди, қолганларига 1 йилдан мухлат қўйилди. 15 кун давомида "курортга бориб келган" мухлислар ҳақида айтмасак ҳам билсангиз керак. PR учун зўр натижа, шундайми? Бу орқали неча оила пароканда бўлиб кетди, қанча ота-оналар зор йиғлади, ўша PRчининг ўзи хабардормикан? Ёки чипта қиммат экани ҳақида ёзишни сўраган мухлисга калондимоғлик билан "карта рақамингни бер" деб айтишни маъқул кўрармикан? Аслида ўша ўйин чемпионат доирасидаги оддий бир учрашув эди, холос.

Мухлислар ташрифи бўйича Наманган ҳар доим юқори кўрсаткич қайд этган. Очиғи, бунга ҳеч қандай PR шарт эмас. Наманганда ўзбек футболи учун энг ёмон холатлардан бири 7 дақиқа давомида VAR кўрилган ўйинда бўлган, ўшанда МТРКнинг трансляция учун мўлжалланган автосига маҳаллий мухлислар томонилан жиддий шикаст етказилганди. Клуб ўз мақсадларида собитқадам турган ва телевидение автоси тез фурсатлар ичида таъмирлаб берилганди.

Қадрли мухлис, сиз албатта стадионга келинг, жамоангизни қўллаб-қувватланг. Ҳеч қандай трансляция майдоннинг ўзидан футбол томоша қилганга етмайди. Фақат, келишиб олайлик, бундан буён стадионларда мухлислик маданиятига ҳам риоя қилинг, ўзингиз ва атрофдагиларни ҳурмат қилинг! Худо кўрсатмасину эртага "Андижон" – "Машъал" ёки "Нефтчи" – "Турон" ўйинидаги каби холатлар туфайли сизга бирон кор-ҳол бўлса, ишонинг, бизга бу сира ёқмайди. Ўзимизни атрофга "қора PR" орқали танитишни бас қилайлик.

Бекзод Толибов

Rating: -25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика