Latest news

23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  1 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3

Мухлис фикри: "Хорижлик мураббийлар тез дангаса бўлиб қолади" News

Мухлис фикри: "Хорижлик мураббийлар тез дангаса бўлиб қолади"

Сайтимизга кун давомида кўплаб мурожаатлар, таклифлар ва фикрлар келиб тушади.

Яқинда таниш мухлислардан бири шундай фикр билдирди ва унинг фикри бошқотиришимизга сабаб бўлди. У шундай деди:

"Ўзбекистонга чет эллик мураббийлар қанча кўп келса, шунча яхши. Чунки шу орқали ўзбек футболига ранг-баранглик кириб келади. Фарқи йўқ, мураббий европалик бўладими, осиёликми ёки Жанубий америкаликми - энг муҳими барибир нимадир янгилик олиб киради". 

"Лекин муаммо шундаки, бизга келадиган чет эллик мураббийлар тез дангаса бўлиб қолишади. Негаки бизнинг раҳбарлар уларга талаб қўйишни билмайди. Талаб деганда фақат ютиш эмас, масалан мураббий олдига 2-3 йиллик режалар, жамоанинг кейинги тақдири қандай бўлиши ва келажакда қандай ўйин намойиш этиши, хуллас шу каби вазифалар". 

"Айтайлик, Шота Арвеладзе келди, чемпион бўлди, Кубокни ютди, кейин-чи? Ўзидан нимадир қолдириб кетдими? Клуб структураси ривожига қандай ҳисса қўшди? Ёки бўлмаса олдин ишлаб кетган Сколари, Зико борасида ҳам шу саволларни берса бўлади. Бизнинг раҳбарлар талаб қилишни билмагани учун энг зўр мураббий ҳам Ўзбекистонга келиб дангаса бўлиб қолади. Ҳатто Сречко Катанец билан ҳам шу ҳолат рўй бериши мумкин".

Чиндан ҳам бу каби фикрлар кишини ўйлашга ундайди. Хўш, Сиз қандай фикрдасиз? Ростан ҳам бизга келиб ишлайдиган хорижлик мураббийлар дангаса бўлиб қоладими? Уларни футболимиздаги ички муҳит шунга ўргатиб қўядими? Наҳотки мураббийни олиб келган раҳбарлар талаб қилишни билмаса?

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика