Latest news

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  6 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  7 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  10 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  9 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  51 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

Мутолаа учун: "Олтин томир" ёхуд Дания клубининг футбол мактабидаги ўзгача таълим тизими News

Мутолаа учун: "Олтин томир" ёхуд Дания клубининг футбол мактабидаги ўзгача таълим тизими

Даниянинг “Мидтьюлланн” клуби ҳар доим инновацион ўзгаришларга мойил бўлган.

Клуб 1999 йилда ташкил этилган. Ортда қолган 21 йил мобайнида у ҳар доим ўзини “инқилобчи” деб атаган. Данияликларнинг селекция масалалари бўйича таҳлиллар ва интеллектуал ишловларга бўлган муносабатлари ҳар доим энг яхшилар қаторида бўлиб келган. 

“Олтин томир”ни дунёга келиши

2019 йилда Даниянинг 3 карра чемпионлари янги футбол мактаб очиб, унга ўзгача ном беришди - Guldminen, яъни “Олтин томир”. Таълим маскани машғулотлар базаси ёнида жойлашган, унда ўқиш эса бепул. Мақсад – “суператлетлар”ни тарбиялаш. Бу мактабда 5дан 12 ёшгача бўлган нақ 75 нафар ўқувчи ва ўқитувчи бор. 

“Ниятимиз – жаҳоннинг энг яхши футболчисини етиштириш” , - дейди “Мидтьюлланн” бош директори Клаус Штайнляйн. 

Хўш, бу воқеа қачон содир этилиши мумкин?

“2035 йили сайёрамизнинг энг яхши ўйинчиси айнан шу маскандан чиқади. Тарбиялаган ўйинчимиз “Олтин тўп”ни қўлга киритиб, ўз нуқтини бошлаб, бизга миннатдорчилик билдирганида ҳаммаси жуда яхши кўринишга келади. Бундан ташқари, бизнинг мактабимизнинг қоидаси, футболчилардан ҳам кўра, инсонийликни қадрлайдиганларни етиштириб чиқармоқчимиз. Бойликлари билан камбағалларга кўмаклашадиган ижрочиларни кашф қилмоқчимиз”, - дея сўзини давом эттиради Штайнляйн. 

Бош директорнинг айтишича, клубнинг асосий мақсади фақатгина спортчиларни етиштириб билан чекланиб қолмайди. Аксинча, ўсиб келаётган ўспиринни тўғри йўлдан бориши учун интилади. Буни мактаб директори Бьорн Хольм ҳам тасдиқлади. 

“Тарбияланувчиларимиз бош директорликка тайинланишлари, турли тармоқларда ўз ишининг устаси бўлишларини истаймиз. Шунчаки спортчи сифатида ўсиши эмас, балки инсонийликни сақлаш ҳам муҳимдир. Тарбиямиздагилар келажакда биз каби меҳрибон бўлишлари тарафдоримиз”,  - дейди Хольм. 

Бу академиями ёки шунчаки интернат мактабми?

Юқоридаги савол кўпчиликни ўйлантириши табиий. Хўш, “Мидтьюлланн” асос солган ушбу маскан қандай ишлайди? Nike рамзи туширилган либосдаги ўқувчилар эрталабки соат 7:30да келиб, нонушта қилишади. Соат 8дан болалар ва қизлар футбол ўйнашади. Қизлар шунингдек, спортнинг гандбол турини ҳам танлашлари мумкин. Шундан сўнг тамадди қилишга вақт ажратилади, кейин эса дарслар бошланади. Бу ердаги болалар математика, инглиз тили ва бошқа фанларни ўрганишади. Лекин таълим жараёни давлат мактабларидагидан фарқланади. Ҳар бир бола маълумотни ўзига хос тарзда ўзлаштиради, ҳар бир ўқувчига алоҳида ёндашилади.

Мазкур дастурни ишлаб чиқишда таълим, коммуникация ва ўқитиш бўйича эксперт Свенд Эрик Шмидт клубга ёрдам берган:

“Бошқаларнинг тажрибасини ўргансангиз, тушунасиз, муваффақият борлигини сезасиз. Футболни яхши кўрадиган болаларни топиб, уларга орзуларини совға қилиш қолади”, - дейди Шмидт. 

 Тушликдан кейин ўқувчилар жисмоний машғулотларн бажаришади. Қизиғи шундаки, ўқувчилардан танлаш имкони ҳам мавжуд. Яъни - йога, дзюдо, рақслар, гимнастика...

“Бошқа мактаблардан фарқли равишда, биз ҳар бир боланинг кўнглига катта эътибор қаратамиз. Кимнинг ўйинни қанчалик ёқтириши, маълумотларни қай йўсин ўзлаштираётганини кўрамиз. Бошқа таълим масканларида зерикарли машғулотлар, болаларга ёқмайдиган нарсаларга кўп вақт ажратилади. Биз эса кичкинтойларга мотивация беришга қодир муаллимларни ишга жалб қиламиз. Ўқувчилар ҳар ҳафта ўзларининг янги мақсадларини ёзишади. Уни майдонда бажаришадими ёки уйдами, фарқи йўқ. Вазифа турлича кўриниш олиши мумкин”...

Кунлик дарслар ва машғулотлар соат 15:30да якунланади. Болаларнинг ўқиш ва жисмоний машқлардан зарда бўлмаслик чоралари ҳам ишлаб чиқилган. Шуни ҳисобга олган ҳолда кунига 5 соат жисмоний машғулотлар ўтказилади. 

Клуб бош директори Клаус Штайнляйн сўзларига кўра, мазкур ҳолатда мотивация жуда муҳим саналади. Шундоққина деразадан клуб базаси кўриниб тураркан, бундан ортиқ илҳом манбаи бўлиши мумкинми?

“Тарбияланувчиларимиз кумирлари яқинида ўқишларини истаймиз. Ўзлари ёқтирган ўша футболчи ҳаётда оддий инсон эканини ҳис қилишини, улар қайд этган муваффақиятларни такрорлай олишига бўлган ишончи пайдо бўлишига интиламиз”,  - деди Клаус. 

Дарвоқе, “Олтин томир” мактабига асос солинишига “Милан” ҳимоячиси Симон Кьер ҳамда “Челси” аёллар жамоаси аъзоси Пернилле Хардер ҳам сабабчи бўлишганини қўшимча қилиш жоиз.

Мактаб директори Бьорн Хольм эса келажакда катта муваффақиятларга эриша олишига ҳеч қачон шубҳа қилмаслигини таъкидлади:

“Ўйлашимча, биз юксак савиядаги ўйинчиларни етиштирамиз, бу борада ҳаммадан олдинда бўламиз. Эришиладиган ютуқлар академия учун ҳам, жамоа учун ҳам яхши. Мазкур мактабнинг очилиши - клуб тарихидаги энг муҳим воқеа. “Икаст” ва “Хернинг Фремада”нинг бирлашиши 1999 йилга тўғри келган, академия эса 2004 йили очилган. Агарда менда ёшлик вақтимга қайтиш имкони бўлганида, ушбу мактабда бажонидил таҳсил олардим”.

Хольмнинг орзуси “Ливерпуль” академиясида бўлиб, уларнинг иш жараёнини кузатиш ҳисобланади. 

“Бу ҳамон чекка жой, лекин ушбу ҳудудда топ даражадаги футболчилар етишиб чиқиши мумкин. Келажадаги асосий орзуимиз шу, унинг рўёбга чиқишини хоҳлаймиз. 1999 йили Европадаги йирик клублардан бирига айланишни ният қилгандик. Ҳозир Чемпионлар Лигасида қатнашяпмиз. Уолт Дисней айтганидек, “ниманидир орзу қилдингми, демак уни рўёбга чиқара оласан”. 


Самандарбек тайёрлади

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика