Latest news

17:23Кантона Ямалга тан берди  0 16:59"Реал" янги мавсум учун меҳмон либосини тақдим этди  0 16:36Роналдо Эндрикнинг "Реал"даги истиқболига баҳо берди  2 16:11"Испания Еврони ҳақли равишда ютди" — Бензема  1 15:49Бонуччи Калафьорининг "Арсенал"га ўтаётганидан афсусда  2 15:27"Бавария"нинг молиявий аҳволи оғирми?  6 15:00ПСЖ Санчо бўйича таклиф билан чиқди  1 14:37"Навбаҳор" Александр Лобанов билан хайрлашди  19 14:11Меринонинг келажаги яқин орада ҳал бўлади  2 13:47"Барселона" Фати билан хайрлашмоқчи эмас  5 13:23"Арсенал"нинг икки ҳимоячиси мавсумолди тайёргарликни ўтказиб юборади  1 12:58Расман: "Арсенал" "Аякс" дарвозабони билан шартнома имзолади  1 12:33"Сурхон" назорат ўйинида "Олимпик"дан устун келди  4 12:10"Манчестер Юнайтед" 26 ўйинда 32 та гол урган "Арсенал" ёш футболчисига қизиқмоқда  3 11:46Эшитдик-да! "Навбаҳор" қизиқаётган футболчига "Насаф" ҳам таклиф билан чиқди  22

Мутолаа учун: Лаутаронинг "Интер"даги вақти тугади-ми? News

Мутолаа учун: Лаутаронинг "Интер"даги вақти тугади-ми?

Ўзгариш вақти келди.

Планкани ушлаб турди

Лаутаро ҳозирги "Интер"нинг даражасидан ўтиб кетгани ва ЕЧЛда мунтазам равишда ғалаба учун даъвогарлик қиладиган клубга ўтиши кераклиги ҳақидаги гап-сўзлар ўтган мавсум аввалидан бошланган. Аммо Мартинес дунёнинг энг яхши форвардларидан бири номига чиндан лойиқлигини исботлаши учун яна бир топ мавсум зарурлиги, у гапларни четга чиқариб қўйди. Бу иш амалга ошдими? Бир нарса аниқки, футболчи даражани тушириб юбормади. Бунга анча узоқ давом этиб, март аввалида чек қўйилган голсиз серия ҳам тўсиқ бўлмади.

Ўтган мавсум Мартинес барча мусобақаларда 48 ўйинда майдонга тушди, 19та гол урди ва 11та ассист қайд этди. Бу мавсум унинг ҳисобида 40 учрашув, 16та гол ва 2та ассист мавжуд. Бу ерда Конте кетгач, Индзаги бош мурббийлигида "нерадзурри" тактикасидаги ўзгариш яққол сезилади. Антонио даврида Лаутаро кўпроқ орқароқдан ҳаракат қиладиган, иккинчи ҳужумчи сифатида Ромелу Лукаку ва вингерларни боғловчи ролини бажарган бўлса, Симонеда жамоа 3-5-2 тактикасида ҳаракат қиларкан, ҳужумчилар Эдин Жеко ва Мартинеснинг юкламалари тенг тақсимланган. Сўзимизни боснияликнинг статистикаси ҳам тасдиқлаши мумкин. Эдин ўша 40 баҳсда 16та гол уриб, 9 бор шерикларига голли узатмани амалга оширди. Бу мавсум асосий ассистент вазифаси 36 ёшли Жекога насиб қилмоқда.

Умуман олганда, Лаутаро кетма-кет учинчи мавсумни шахсий статистикасида кескин пасайишларсиз ўтказмоқда. Майдонни яхши кўра билиш ва рақиб таянч зонасидаги сифатли ўйини аргентиналикнинг ҳамон ўзига хос жиҳати бўлиб қолмоқда. У юқори интеллектли ва голли вазиятларни яхши сеза олади. Ҳужумнинг исталган нуқтасида — вингер, тўққизлик, алдамчи тўққизлик ёки "ўнинчи рақам" бўла олиш ва шу билан бирга, асли "ўнақай" бўлган Лау чап оёқда ҳам тўп билан яхши муомалада бўла олади. Бу хислатлар уни ўта қимматли кадрга айлантиради. Тўпни зарур паллада, позицион ҳужумлар ва қарши ҳужумларда биринчи тегинишдаёқ шеркиларига етказа олишига сифатли дриблинги қўшимча устунлик бўлиб хизмат қилади.

Қизиқ томони, Лаутаро фаолиятини марказий ҳимоячи сифатида бошлаган. Эҳтимол, шунинг учун, ҳаводаги курашларда анча яхши ҳаракат қилиб (бўйи 174 см бўлса-да), стандарт вазиятларда жой танлай олади ҳамда гавдасидан унумли фойдаланади.

Яққол камчилик сифатида фақатгина баъзан учраб турадиган муаммо — ўртамиёна ва аутсайдерларга қарши ўйинларда ўртага чиқадиган беқарорликни қайд этиш мумкин. Унинг ҳаракатларига боқаркансиз, у яққол кучсиз жамоаларга қарши учрашувларга етарлича тайёрланмаслиги ва унга иштиёқ етишмаслигини сезасиз.

Сўнгги йилларда уни гоҳ у жамоага, гоҳ бу жамоага кўчиб ўтиши ҳақида гапиришди, аммо яқинда La Repubblica қизиқ бир маълумотни ўртага ташлади.


Ўзгариш вақти келдими?

Италия нашрларидан бири Лаутарога "Атлетико", аниқроғи айнан бош мураббий Диего Симеоне томонидан қизиқиш борлиги ҳақида хабар берди. Айтишларича, Эл Чоло клуб раҳбариятини ўз таркибида ҳамюртини кўриш ниятида эканидан хабардор қилиб улгурган. Улар бу трансферни қўллаб-қувватлайди, аммо 60 млн евролик нарх вазиятни қийинлаштирмоқда. 

Инсайднинг муҳим қисми шундаки, Мартинеснинг ўзи жамоадан кетишга қарши эмас, чунки ортиқ ўзини лойиҳанинг марказида ҳис қилмаяпти. Ўз навбатида "Интер" ҳам яхши таклиф бўлса, бу трансферни кўриб чиқишга тайёр. Бу вазиятда "нерадзурри" Пауло Дибалага кўз тиккани ҳам муҳим роль ўйнамоқда. Бундан ташқари, клубга "Сассуоло"дан хавбек Давиде Фратези ва форвард Жанлука Скамаккани сотиб олиш учун ҳам пул зарур. 

Кейинроқ TyC Sports журналисти Сезар Луис Мерло диққатни ўзига қаратди ва Лаутаро Миланда бахтли экани, бироқ "Интер" пул ишлаб олиши учун кетишга рози бўлишини маълум қилди.

Шунингдек, инглиз клубларини бир нечтаси — "Ман Юнайтед", "Ман Сити", "Ливерпуль" ва "Арсенал"ни Лаутарога қизиқаётгани ҳақида айтилганди. Албатта, бу ерда "Барселона" ва "Бавария" ҳам эсдан чиқарилмади. Мартинеснинг "Интер" билан шартномаси 2026 йил ёзгача мўлжалланган. Шу сабабли, эҳтимолий харидорга чегирмалар бўлиши деярли иложсиз. "Нерадзурри" қулай ҳолатда музокараларга киради ва бу ҳолат форвардни сотиб олмоқчи бўлганларни яхшигина саралаб қўяди.

Қатор сабабларга кўра, аргентиналикни "қизил иблислар" сафида кўриш қизиқ бўларди. Бу борада ҳал қилувчи факт янги мураббий танлови бўлади. Ҳозирча мавжуд маълумотларга таянадиган бўлсак, Маурисио Почеттино ва Эрик тен Хаг номзодлари қолганлардан устунликка эгадек. Ушбу мутахассислар ўйин услуби, тактикасида Лаутаро типидаги футболчи муҳим ўринга эга.


Афсоналарнинг фикрлари

Сўнгги йилларда Мартинес ҳақидаги илиқ фикрлар айтилди. Аммо улар орасида Лаутаронинг икки ҳамюрти Лионель Месси ва Серхио Агуэронинг гаплари энг қадрлиси бўлса керак.


Месси 2020 йил:

"Лаутаро ажойиб кўрсаткичларга эга, шунчаки қойил. У яхши футболчи бўлиши мумкинлигини сезгандим ва энди Лаутаро жиддий ўсишга эришди. У кучли ҳужумчи ва бирга-бир вазиятларни қўлдан чиқармайди, жуда кўп гол уради. Жарима майдонида исталган рақиб билан беллаша олади, оёқда мустаҳкам туради, кутилмаганда йўналишни ўзгартириб, гол уради. Сифатли ва кенг имкониятли ўйинчи".

Агуэро 2022 йил:

"У тўп билан доим ҳам муомалада бўлмаса-да, яхши зарбага эга ҳужумчи. У "алдамчи тўққизлик". Мартинес — ҳужумдаги вазиятга жиддий  таъсир ўтказа оладиган футболчи. Мен доим уни қўллаб-қувватлайман. Тинмай меҳнат қилишини айтганман. Барчасига эриша олади, лекин сабр қилиши зарур. Мен 6-7 йил терма жамоанинг захира ҳужумчиси бўлганман".


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика