Latest news

11:18Нико Уильямс МЮ билан ўйин ҳақида: "Фаворит йўқ, улар АПЛда пастда жойлашишган. Биз "Атлетик Бильбао" нималини кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  4 10:54Раньери «Рома»нинг «Верона» устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди  1 10:27Про лига. Бугун 3-тур якунланади  0 09:56«Барселона»да «Реал»га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор  5 09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  13 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  9 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  5 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  25 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  5 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  40 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Мутахассисларга бу йилги мавсум ёқмадими? News

Мутахассисларга бу йилги мавсум ёқмадими?

Бу йилги мавсум ниҳоясига етди ҳамки, мухлису, мутахассислар ундаги бўлиб ўтган ўйинлар ва эсда қоларли вазиятларни муҳокама қилиб таҳлил қилишда давом этмоқдалар.
Олдиндан кутилганидек кучли учликдан “Бунёдкор”, “Локомотив” ва “Насаф” жамоалари жой олдилар. Фақатгина “Пахтакор”нинг совринсиз қолгани бироз ажабланарли туюлди. Бу ҳолат шуни билдирадики, чемпионатимизда аста-секин медаллар учун кураша оладиган клублар кўпаймоқда. Шу сабабли бу йил “Пахтакор” совринсиз қолиб кетди. Шунингдек, мазкур мавсумда ўзини кўрсатган футболчилар ҳам бўлди. Бу борада бир қатор ёшлар ҳам тиришқоқлиги билан ажралиб турдилар. Умуман олганда, айрим мураббийлар билан боғланиб уларнинг якунига етган мавсум хусусидаги фикрлари билан қизиқиш мақсадида учтадан савол билан мурожаат қилдик.

1.   Қайси жамоанинг кўрсатган ўйини сизга ёқди?
2.   Мавсумнинг энг яхши футболчиси деб кимни айта оласиз?
3.   Йил кашфиёти номига ким муносиб?
 
Ислом Аҳмедов
1.   Мен ушбу чемпионатни тезроқ унутишга ҳаракат қиляпман. Чунки бу йилги мавсум савияси унчалик юқори бўлмади. Бундан ўзимизга тегишли хулосаларни чиқаришимиз лозим. Очиғи, чемпионатимиз савияси пасайди, буни ҳамма билади, бу факт. Ушбу чемпионатда кўп ўйинларимизни кўрдим, аммо замонавий футболга тўғри келмайди. Бу йил халқаро майдонда жамоаларимиз нимага эришишди? Ҳеч нимага! Чунки чемпионатимиз савияси паст. Мурббийга ишлаш учун шароит бериш ва ундан ишни талаб қилиш керак. Натижа эса албатта ўзини кўрсатади. Қачонки, ички чемпионатимиз ривожланса шундагина стадионларимизга кўплаб мухлислар келишади.
2.   Энг яхши ўйинчи? Келинг, бу саволга жавоб бермай қўя қолай.
3.   Ёшларимиздан яхши таассурот қолдирган Игор Сергеевни айтишим мумкин. Лекин уни мақтаб юбориш яхши эмас. Чунки Игор ҳали жуда ёш. Бундан ташқари Жамшид Искандеров ҳам ўзидан илиқ таассурот қолдира олди. Аммо улар ўз устида кўп ишлашлари лозим.

Мухтор Қурбонов:
1.   “Олмалиқ” жамоасининг ўйини кўпроқ ёқди. Игор Шквиринни биламиз, у анчадан бери ёшлар билан ишлаб келяпти. Гарчи мавсумни бир текисда ўтказа олишмаган бўлса ҳам “Бунёдкор”, “Пахтакор” сингари жамоаларга қарши учрашувларда ажойиб ўйин кўрсатиб ғалаба қозонишди. Ўша учрашувларда улар чиройли мазмунли ўйин кўрсатишди. Шу боис “Олмалиқ” менда илиқ таассурот уйғотди.
2.   Менимча Артур Геворкян, ҳамма у ҳақида гапиряпти. Мен ҳам унинг ўйинларини, статистикаларини кўрдим. Ростдан ҳам у яхши ўйнади, голлар урди ва жамоасининг голларида у энг кўп қатнашган футболчи бўлди.
3.   “Пахтакор”дан Жамшид Искандеровни айтган бўлардим. У тенгқурлари орасида кўзга кўринди. Шунингдек, Игор Сергеевни ҳам унутмаслик керак.

Тоҳир Кападзе:

1.   Ростини айтсам, ҳеч бир жамоамиз барқарор ўйин кўрсата олмади. “Локомотив”, “Бунёдкор”, “Насаф”, “Пахтакор” каби етакчи жамоаларимиз 3-4та ўйинда яхши ўйнашди, бошқа учрашувларда эса ўзидан кутилган ўйинни кўрсата олишмади. Уларнинг орасида “Насаф” ҳам гарчи бир текисда намойиш бўлмаган бўлса ҳам уларнинг ўйини ёқди. Айниқса, “Бунёдкор” билан беллашувда ажойиб ўйнадилар. “Пахтакор” эса “Локомотив” билан учрашувда ўз ўйинини кўрсатди. Бироқ бутун мавсумни зўр ўтди дея олмайман.
2.   Геворкян тўғрисида кўп фикрлар билдирилмоқда. Мен ҳам ўшаларга қўшилган бўлардим. Унинг “Насаф” учун қилган меҳнати катта бўлди, ғалабаларига ҳам муносиб ҳиссасини қўшди.
3.   Жамшид Искандеров. У жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатди. Миллий терма жамоада ҳам кашфиёт бўлди. Игор Сергеев ҳам ёмон таассурот қолдиргани йўқ. Мен учун иккала ўйинчи кашфиёт бўлди деб ҳисоблаган бўлардим.

Баҳром Ҳакимов
1.   Жамоалар барча ўйинларни бир хил ўтказа олмадилар. Лекин 5-6та клубларнинг ўйинлари чакки эмас. Шунга қарамасдан битта жамоани алоҳида айта олмайман. Афсуски, барча учрашувларни кузата олмадим.
2.   Энг яхши футболчи номи миллий терма жамоамиздан аниқланиши керак, тўғрими? Кимдир Артур Геворкян, кимдир Александр Пишурни айтяпти. Нима, ўзимиздан ҳам муносиб ўйинчи йўқми? Шахсий фикримни айтсам, Сервер Жепаровни терма жамоа юраги деб ҳисоблайман. Айнан унинг ўйинлари менга ёқди. Агарда чемпионатимизнинг энг яхши ўйинчиси ҳақида гап кетганида Пишурни айтаман. Чунки у ҳаммадан кўп гол урди ва “Бунёдкор” билан чемпионликка, Кубокка эришди. Бу борада унинг меҳнати катта бўлди. Бундан ташқари Жавлон Иброҳимовнинг ҳам ўйини ёқди. Гарчи майдондаги иши унчалик кўзга ташланмасада, аммо катта ҳажмдаги ишларни бажарди. Ҳар бир ўйинда мураббийларининг ишончини қозонди.
3.   “Пахтакор” ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров кашфиёт бўлди. Бу ёшда унинг ўйини ажойиб кўриниш олди.

Дилшод Нуралиев
1.   Қайсидир ўйинларда “Бунёдкор”, яна қайсидир ўйинларда “Пахтакор” яхши ўйин кўрсатди. Менга Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг жавоб учрашувидаги “Локомотив” – “Бунёдкор” беллашуви жуда ёқди. Ушбу учрашувни ўзим ҳам кузатиб боргандим. Лекин бирор бир жамоани мавсум давомида яхши ўйнади деб ажрата олмайман.
2.   Менимча Одил Аҳмедов. У терма жамоа ва Анжи”да ўз ўйинини намойиш қилди деб ўйлайман.
3.   “Бунёдкор” ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов кашфиёт бўлди. У ўз клубида истеъдодини намойиш қилгач терма жамоага ҳам таклиф қилишди ва ўзини йўқотиб қўймади. Бундан ташқари Жамшид Искандеровни ҳам унутмаган бўлардим.

Мурод Исмоилов
1.   Тўғрисини айтсам, ўзимизнинг иккинчи даврада кўрсатган ўйинларимиз манзур бўлди. Табиийки, чемпион бўлган “Бунёдкор” жамоасининг кўрсатган ўйинлари ҳам эътирофга лойиқ. “Насаф” ҳам бу йил ёмон таассурот қолдирмади.
2.   Виталий Денисов. Бу футболчи терма жамоамиз ҳамда “Локомотив”да ўз ўрнига эга. Шу сабабли бор кучини ишга солиб тўп сурди.
3.   Табиийки Жамшид Искандеров. Бу йилги мавсумда у “отилиб” чиқди. Шу билан бирга “Бунёдкор” аъзоси Сардор Рашидов ҳам кашфиёт бўлишга муносиб. Лекин Искандеров жаҳон чемпионатида ҳам ўзини кўрсатди.

ФИРДАВСХОН  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика