Latest news

16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  5 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  3 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  5 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  10 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  8 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  9 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  48 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  9 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1

Мутахассис фикри — "Сурхон" сюрприз кўрсатиши мумкин. "Андижон"да кубок эмоциялари камайган, бу ўйинда интрига юқори эмас News

Мутахассис фикри — "Сурхон" сюрприз кўрсатиши мумкин. "Андижон"да кубок эмоциялари камайган, бу ўйинда интрига юқори эмас

Бугундан Суперлигада 21-тур учрашувлари старт олади.

Дербилар ва бошқа қизиқарли ўйинлар олдидан тажрибали мутахассис Абдумажид Тоировнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Насаф" - "Сурхон"

- Икки жамоа ҳам тўпни назорат қилишни яхши кўради. Адашмасам, "Сурхон" бу кўрсаткичда Суперлигада "Олимпик"дан кейинги ўринда турибди. Умуман олганда қизиқ ўйин кутяпман. Имконятлар ҳақида гап кетганда кичик устунликни "Насаф"га бераман. Жамоа ўз майдонида тўп тепади. "Сурхон" Суперлигадаги барча ўйинларини сафарда ўтказишига тўғри келмоқда. Бу уларга одат бўлиб улгурди ва руҳан тайёрлар. "Сурхон"дан эса сюрприз кутиб қоламиз. 

"Локомотив" - "Бунёдкор"

- Турнир жадвалида ёнма-ён кетаётган жамоалар қарама-қаршилиги. Бу ерда "Бунёдкор"нинг охирги ўйинларини ҳисобга олиш керак. Шунинг ҳисобига устунлик "қалдирғочлар" томонида, чунки Илёс Зейтуллаев ўз фалсафасини секин-аста етказиб берди. Ўйинида мазмун пайдо бўлди. Ҳимояда тартибли, ҳужумда креатив ҳаракат қилишмоқда. "Бунёдкор"нинг ўйинлари барчага ёқяпти.

"Металлург" - "Андижон" 

- "Металлург" учун бу баҳс жуда муҳим. Ғалаба қозонса хавфли зонадан чиқиш имкониятлари кўпаяди. "Андижон"да кубокдаги чиройли ғалабадан кейин эмоциялар камайгани бўлиши мумкин. Имконият бекободликлар томонида. "Андижон" стандарт вазиятларда хавфли. "Металлург" бундан эҳтиёт бўлиши керак бўлади. 

"Нефтчи" - "Навбаҳор"

- Дерби ҳар доим қизиқарли бўлиб келган. Қайси ўринда юришидан қатъий назар ўйин кескин курашларга бой ўтади. "Нефтчи"да уйда ўйнаши ҳисобига имконият бироз юқорироқ. 

"Олимпик" - "Қизилқум"

- Интрига бўйича бу баҳс турнинг энг пастки ўринида туради. "Олимпик" таркибида муаммолар бор. Ўзининг услуби, ўйин сурати ўзгармаган. Маҳоратли ўйинчилар камлиги ҳисобига натижа йўқ. "Қизилқум" меҳмонда эхтиёткор ўйин кўрсатади ва кам имкониятлардан фойдаланишга уриниб кўради. Мазкур ўйинда дуранг бўлишини тахмин қиламан. 

"Сўғдиёна" - ОКМК

- Турнинг яна бир қизиқ беллашуви. Икк жамоа ҳам чемпионлик учун курашяпти. Мазкур ўйинда устунлик мезбонлар томонида деган бўлардим. "Сўғдиёна" уйда агрессив футбол кўрсатади. Айниқса Йовович, Дориев яхши таассурот қолдирмоқда. ОКМК ҳам яхши футбол кўрсатяпти.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика