Latest news

16:18Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 16:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 3:0 (матнли трансляция)  2 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 14:41Cуперлига. "Нефтчи" — "Сурхон" 2:0 (матнли трансляция)  55 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  15

Мутахассис фикри: "Остон Ўруновнинг индивидуал сифатлари барчасини ҳал қилди. "Пахтакор"нинг бугун қандай ўйин кўрсатиши жумбоқ" News

Мутахассис фикри: "Остон Ўруновнинг индивидуал сифатлари барчасини ҳал қилди. "Пахтакор"нинг бугун қандай ўйин кўрсатиши жумбоқ"

Тажрибали мутахассис, айни пайтда Ўзбекистон U-15 терма жамоасида мураббий сифатида фаолият олиб бораётган Жасур Абдураимов ўзбек клубларининг ОЧЛдаги ўйинлари ҳақида фикрларини билдирди.

"Навбаҳор"нинг учрашувини томоша қилдим. Жамоа иккинчи таймда ўйинин кучайтира олди. Остоннинг индивидуал сифатлари муҳим роль ўйнади. Шахсан менга иккинчи тайм манзур келди. Ҳужумда, ҳимояда бирдамлик билан ҳаракат қилди. ОКМК ОЧЛда ўзига ўхшаётгани йўқ. Футболчилар ҳаракат қиляпти, лекин кечаги каби голларни ўтказиб юбормоқда. 

Аввал айтганимдек, "Насаф"да Рўзиқул Бердиевнинг иши кўринмоқда. Олиб борилган селекция жараёнида ҳам мураббийнинг иши сезилиб турибди. Ҳар йили бир нечта футболчини чиқаради. Унинг жамоасида доим иккита тактика бўлади. Ҳимояда имкониятини кутиб, қарши ҳужумлардан фойдаланади, юқори прессингда ҳам ўйнай олади. Позицон ҳужумларда бироз муаммолар бор, аммо ижрочилар ва аниқ услуб ҳисобига бу камчилик кўринмай кетмоқда. 

"Пахтакор"нинг қандай ўйин кўрсатиши мен учун жумбоқ ҳисобланади. Етакчилардан Черан майдонга тушмайди. Балки жуда яхши ўйин кўрсатиб, ютиши мумкин. Балки бошқача натижа қайд этилар. Жамоада барқарорлик йўқлиги учун аниқ фикр билдириш қийин", – деди Жасур Абдураимов. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика