Latest news

10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  0 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  4 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  1 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  170 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  6

Муроджон Зуҳуров: "Ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатдими, демак, пенальти бўлган" News

Муроджон Зуҳуров: "Ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатдими, демак, пенальти бўлган"

Суперлига 3-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилган “Бунёдкор” дарвозабони Муроджон Зуҳуров ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб, жумладан, шундай деди:

- Ушбу учрашувнинг қийин кечишини билардик. Сабаби, жамоамиз ёш футболчилардан таркиб топган ва тажрибаси камроқ. Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда айнан шу тажрибанинг камлиги боис, ўйинимиз қовушмади. Айниқса, жисмоний жиҳатдан озгина чарчаб қолдик. Аммо йигитлар ҳаракат қилишди. Натижада ғалаба қозондик ҳамда мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди.

Ўйиндаги пенальтилар хусусида тўхталадиган бўлсам, бор нарсани бор дейиш керак. Ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатдими, демак, пенальти бўлган. Йигитлар бироз концентрацияни йўқотиб қўйишди. Оқибатда кетма-кет тўп ўтказиб юбордик. Юқорида айтганимдек, тажрибасизлик ҳам озгина панд берди.

Иккинчи 11 метрли жарима зарбасини қайтарган вазиятимга келсак, ўша ҳолатда маҳоратимни намойиш этиш ва рақибни чалғитишга  ҳаракат қилдим ҳамда бунинг уддасидан чиқдим. Қайтган тўп унинг оёғига бориб тушганида ерда ётгандим, рақиб тўпни дарҳол тепмагани учун ҳимоячиларимиз менга ёрдамлашиб юборди ва тўпни эгаллаб олдим. Ғалабадан хурсандман!


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика