Latest news

15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  0 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  0 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  3 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  6 14:15"Интер" Чалханоглу учун 30 миллион евро сўраяпти, аммо клуб ярим ҳимоячини сақлаб қолмоқчи  3 14:04Рустам Ашурматов "Истиқлол"да тиббий кўрикдан ўтди  1 13:45Родриго "Ал Насср"га ўтаётгани ҳақиқатми?  2 13:15Биринчи давра таҳлили: Суперлигада ким энг самарали дарвозабон бўлди?  1 13:11Хвича "Реал"га қарши ўйин олдидан: "ПСЖ уларнинг барча футболчиларини ҳурмат қилиши керак"  3 12:48Энрике клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финали олдидан: "Реал"ни таҳлил қилиш қийин – тактик жиҳатдан бу янги жамоа"  8 12:33"Пахтакор" дарвозасига урилган гол тўғри бекор қилиндими? Суперлиганинг 15-турида ҳакамлик муҳокамаси  19 11:59"Деярли ҳар куни йиғлардим"  11 11:40"Роналдунинг гол нишонлаши футболдан ташқарига ҳам чиқиб кетди..."  10 10:15"Галатасарой" Осимхенга даҳшат таклиф билан чиқди  7

Муродбек Бобожонов олий лигадаги дебют голини урди! News

Муродбек Бобожонов олий лигадаги дебют голини урди!

Куни-кеча олий лиганинг 11-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Тошкентда “Бунёдкор” меҳмони бўлган “Нефтчи” жамоаси амалдаги чемпион майдонидан бир очко билан қайтишга эришди.
Учрашувда киритилган икки гол охирги 10 дақиқаликда юз берди. Айнан ушбу голлар ўйин суратини безади десак муболаға бўлмайди.

1:0 ҳисобида ортда қолаётган фарғоналиклар 90-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этиб, иродали дурангга имзо чекди.

Жамоамизнинг ушбу ягона голига Муродбек Бобожонов муаллифлик қилди. Ўтган мавсум биринчи лигада “Хоразм” сафида ўйнаб тўпурарлик маҳоратини намойиш этган Бобожонов жорий йил бошида “Нефтчи” таркибига келиб қўшилганди. 20 ёшли ҳужумчи элитада дебют учрашувини 3-турда “Навбаҳор”га қарши ўтказганди.

“Бунёдкор”га қарши кечган баҳсда ҳам бош мураббий уни захирадан майдонга туширди. Леван Гвазавани ўрнини эгаллаган Муродбек Бобожонов учрашувнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётган бир пайтда, Бугало дарвозаси томон аниқ зарба йўллаб фарғоналик ишқибозларга олам-олам қувонч тақдим этди.

Кўриб турганингиздек Мурод Исмоилов томрнидан қилинган ушбу ўзгариш ўзини оқлади ва “Нефтчи” якунда Тошкентдан муҳим бир очко билан қайтди. Эътиблорлиси ушбу гол Бобожоновнинг олий лигада киритган илк тўпи бўлди.

Биринчи лигадаги дебют голини ўтган йили “Орол” жамоасига қарши учрашувда киритганини ҳам айтиб ўтиш керак.
Бобожоновдан келгуси учрашувларда ҳам голлари билан “Нефтчи” ғалабаларига ҳисса қўшишини кутиб қоламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика