Мурод Тўйчибоев: “Грузия жамоалари билан молиявий томондан келиша олмадик”
06 feb 2022 20:01
News
Мурод Тўйчибоев: “Грузия жамоалари билан молиявий томондан келиша олмадик”
Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини “Сурхон”да ўтказган ҳимоячи Мурод Тўйчибоев фаолиятини Қирғизистон чемпионатида давом эттирадиган бўлди. У “Олой” клуби билан шартнома имзолади. Шундан сўнг Тўйчибоев янги жамоасига ўтиши борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Олой”га ўтишим агентлар орқали амалга ошди. Ушбу клуб бош мураббийи томонидан менга қизиқиш билдираётгани маълум қилинди. Кейин эса “Олой”даги барча шароитлар билан танишиб чиқдим. Менга барчаси маъқул келди. Шундан сўнг “Олой” билан йил якунига қадар мўжалланган шартномага имзо чекдим.
Тўғриси, Қирғизистон уйимга яқинлиги ва танлаган жамоам чемпионатнинг энг яхши жамоаси бўлгани боис ушбу жамоага ўтишга қарор қилдим. Чемпионат якунланганидан сўнг Грузиянинг икки жамоасидан ҳам таклиф бўлди. Бироқ биз молиявий томонлама келиша олмадик. Натижада, у ерга қайтишим амалга ошмай қолди.
“Навбаҳор” билан ўйинда жисмоний ҳолат ҳам сезилди. Қолаверса, таркиб бутунлай янгиланган. Барибир савия сезилди”, - дея сўзини якунлади Тўйчибоев.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments