Latest news

03:04Эксперт фикри: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига бориб, шарманда бўлиб қайтиши керак эмас"   0 00:48Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатидаги мақсад ҳақида гапирди  0 00:24Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"  3 23:58Энцо Мареска "Ливерпул"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилди  0 23:37"Милан" ва Emirates ўзаро келишувни расман узайтиришди  0 22:48"Golden Boy" мукофоти учун якуний номзодлар рўйхати маълум бўлди  5 22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  6 21:50"Интер" рекорд даражада даромад қилди. Клуб 15 йил ичида биринчи марта фойдага кирди  0 21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  3 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  5 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  1 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1

Мурод Отажонов: "Ҳужумдаги муаммо? Бу нафақат бизда, балки бутун Ўзбекистонда муаммо" News

Мурод Отажонов: "Ҳужумдаги муаммо? Бу нафақат бизда, балки бутун Ўзбекистонда муаммо"

Coca Cola Суперлиганинг 6-тури доирасида "Сурхон"дан учралган мағлубиятдан кейин "Бунёдкор" бош мураббийи Мурод Отажонов ўз фикрларини билдирди.


- Авваламбор барчани байрам билан табриклайман. Табригимиз ўхшамай қолди. Ўйинга тўхталадиган бўлсак, қийин баҳс бўлди. Менимча, "Насаф" билан учрашувдан сўнг йигитлар эмоционал томонлама сустлашиб қолишганди. Рақибни ғалаба билан табриклайман, "Сурхон" таркибида ёш йигитлар кўп экан ва уларга омад тилайман.

- "Бунёдкор" жамоаси икки учрашувдан буён майдонда бир киши кам бўлиб қолган рақибга қарши ўйнаб, ғалаба қозона олмаяпти. Бунга сабаб нима?

- Сабаби оддий, гол урсанг ютасан. Бизда вазиятлар бўлди лекин улардан унумли фойдалана олмадик, агар гол урганимизда, саволингизга бемалол жавоб берган бўлар эдим.

- "Бунёдкор"да ҳужум чизиғи бироз оқсаётгандек кўринади. Ўйинларда "Бунёдкор" сафида гол урадиган яққол ҳужумчи етишмаётгандек?!

- Ушбу мавсум бутун чемпионатимизда ҳужумчилар бўйича муаммо бор. Кўпгина жамоалар 2-3та гол уриб ўйнашмоқда. Бу нафақат бизда, балки бутун Ўзбекистонда ҳужумчилар билан боғлиқ муаммо бор.

- Абдуманнопов ўзининг юқори жисмоний ҳолатини йўқотгандек. Нега у бугун у захирада қолдирилди?

- Абдуманноповда кичик жароҳат бор эди. Эндигина ўзига кела бошлади ва бугун асосий таркибда бўлиши керак эди, лекин шифокорлар унга бугун дам бериш кераклигини айтишди. Кейинги баҳсларга у тайёр бўлади.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика