Latest news

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  2 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

Мурод Отажонов: "Ҳеч ким чиройли ўйнаганимизни гапирмайди. Натижа ҳам керак" News

Мурод Отажонов: "Ҳеч ким чиройли ўйнаганимизни гапирмайди. Натижа ҳам керак"

"Бунёдкор" бош мураббийи Мурод Отажонов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Металлург"га қарши учрашувдан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

"Кубок учрашувлари чемпионатга қараганда доим бошқача бўлади. Қисқа вақт оралиғида шундай ўйинлар кўп ўтмоқда. Ғалабадан албатта хурсандмиз. Чунки 5та ўйиндан бери юта олмаётган эдик. Ўзига ҳос ёқимли ҳолат. Ғалаба билан барчани табриклайман. Гуруҳ босқичида битта ўйинимиз қолди. Самарқандда ғалаба қозониш орқали кейинги босқичга чиқиш имконига эга бўламиз"- дейди Мурод Отажонов. 

- "Бунёдкор"да ким мураббий бўлса ҳам доим чиройли ўйинини йўқотмаган. Шу нарса жамоанинг қонида бор. Лекин бу йил "Бунёдкор" ўйин жозибасини йўқотгандек кўринмоқда. Бунга сабаб нима?

- Бўлиши мумкин. Ташқаридан сизларга бошқача кўриниши табиий. Хабарингиз бор, жамоада ҳар йили ўзгаришлар бўляпти. Битта таркиб сақланиб қолинмаяпти. Комбинацион ўйнашга ҳаракат қиляпмиз. Иккинчи томондан натижа ҳам керак. Ҳеч ким чиройли ўйнаганимизни гапирмайди. Юта олмасак, нега ғалабалар бўлмаяпти, дейишади. Чиройли ўйнаб ғалаба қозонсак икки карра хурсанд бўламиз. Кимдир чиройли ўйин кўрсатиб натижага эришади, яна кимдир натижага ўйнайди. 

- Ёш дебютантлар Наримон Аҳмаджонов ва Улуғбек Кенжаевнинг дебют учрашуви қандай таассурот қолдирди?

- Улар доим назоратимизда. Ўзини кўрсатганларни секин-аста асосий таркибга жалб қилиб борамиз. Келажак ёшларни қўлида. Улар аллақачон ўйнаши керак. 

- Яна бир ёш футболчи Абдуллоҳ Омоналиев ўтган йили иккинчи даврада майдонга тушиб турганди. Бу йил умуман кўринмай қолди? 

- Бу саволни унга беришингиз керак. Билмадим, бизда ҳам футболчига саволларимиз кўп. Ким яхши бўлса, имконият беришга тайёрмиз. Ҳеч ким эртага майдонга тушиши кафолатланмаган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика