Latest news

17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   0 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  0 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  2 16:07"Бухоро" Олмалиқда ОКМКни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:50Тошкентда аёл ҳакамлар учун ФИФА семинари бошланди  0 15:38Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси "Шўртан" мураббийлар штабидан жой олади  3 15:16"Манчестер Сити" футболчиси сафдан чиқди  0 14:49"Бунёдкор" стадионида аёллар ўйнайди: Суперлига баҳси "Дўстлик"ка кўчди  1 14:33Қониқарсиз натижалар "Локомотив" мураббийларини лавозимидан маҳрум этди  2 14:04Қашқадарё вилояти футбол академияси футболчилари "Насаф" қароргоҳида бўлди  0 13:38"Престон" ноодатий ҳамкорликни эълон қилди  0 13:11"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми?  6 12:49Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон футзал термаси рақибларини билиб олди  0 12:20Аргентинада 18 ёшли футболчи тиззасидан операция қилинаётган вақтида вафот этди  0

Мурод Исмоилов: “Вазиятларни якунлашда озгина совуққонлик етишмади” News

Мурод Исмоилов: “Вазиятларни якунлашда озгина совуққонлик етишмади”

“Нефтчи” – “Қизилқум” учрашувидан сўнг иккала жамоа бош мураббийлари ўз фикрларини билдиришди.
Мурод Исмоилов (“Нефтчи” бош мураббийи): - Ўйин ҳар иккала жамоа учун ҳам оғир бўлиб ўтди. “Қизилқум” жамоаси Фарғонага яхши тайёргарлик билан келганлигини айтиб ўтишимиз керак. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, кўп имкониятлардан фойдалана олмадик. Шогирдларим бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Бизга вазиятларни якунлашда озгина совуққонлик етишмади деб ўйлайман. Рақиб жамоа асосан қарши ҳужум тактикасида ҳаракат қилди.

- Бу ўйинда шогирдларимни айблай олмайман. Улар қўлларидан келганча ҳаракат қилишди. Бугунги ўйинда 3 очко учун майдонга тушгандик. Афсус ғалаба қозона олмадик.

- Захирадан майдонга тушганлар ичида Смоляченко ва Фомин ўйинга киришиб кета олишмади. Зоҳид Абдуллаевда бир қанча имкониятлар булди. Лекин у ҳам имкониятлардан фойдалана олмади.

- Жамоамизда ўйинни ўз қўлига оладиган етакчи уйинчи етишмаётгандек туюляпти. Мелзиддинов ҳам, Оника ҳам етакчилик ролини бажара олишмаяпти. Кейинги уйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.


Комилжон Икромов ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика