Latest news

01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  2 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  4 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  66 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  10 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6

Мурод Исмоилов: “Тур рамзий терма жамоага кириш бу ҳар қандай мураббийни хурсанд қилади” News

Мурод Исмоилов: “Тур рамзий терма жамоага кириш бу ҳар қандай мураббийни хурсанд қилади”

Ортда қолган 11-турдан сўнг одатдагидек турнинг рамзий терма жамоасини тузиб чиққандик.
Унга кўра турдаги энг яхши мураббий деб “Нефтчи” бош мураббийи Мурод Исмоилов топилди. Боиси фарғоналиклар мазкур турда амалдаги чемпион “Бунёдкор” майдонидан бир очко билан қайтишга муваффақ бўлди.

- Тур рамзий терма жамоасини бериб борилаётгани яхши албатта. Бу ўз навбатида нафақат мухлисларга балки футболчи ва мураббийларга ҳам қизиқ. Бундай эътибордан кейин ҳар қандай мураббий ва футболчи янада кўпроқ ишлашга интилади – дея гап бошлади Мурод Музаффарович.

- Очиғи, 11-турнинг рамзий терма жамоасидан ўрин эгаллашимни кутмагандим. Чунки бунга олий лигада бир қатор номзод мураббийлар бор. Албатта сайт ижодкорлари мени шунга муносиб топишганидан хурсандман. Уларга миннатдорчилик билдириб қоламан. Қолаверса бизни қўллаб-қувватлаб келаётган содиқ мухлисларимизга ҳам раҳмат айтиб қоламан. “Бунёдкор”дан очко олишимизда йигитларнинг меҳнати катта бўлди. Рамзий терма жамоага киришимда айнан футболчиларимизнинг ҳам ҳиссаси бор деб биламан.

- Қолаверса 11-тур рамзий терма жамоасидан мендан яна ташқари “Нефтчи”нинг икки вакили Ғайрат Ҳасанов билан Рўзимбой Аҳмедовнинг ҳам жой олгани бизни хурсанд қилди. Ҳақиқатдан ҳам улар шу куни ажойиб ўйин кўрсатишди. Умуман айтганда сафардан очко билан қайтишимизда бутун жамоанинг хизмати катта бўлди.

- Насиб қилса жамоамиз келгуси учрашувларда ҳам мухлисларни қувонтиришга ҳаракат қилади – дейди Исмоилов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика